UFC’нинг ўзбекистонлик жангчиси Маҳмуд Муродов (25-6, 17 КО) июль ойида октагонга қайтади.
Муродов UFC 264 доирасида 10 июль куни Дубайдаги «Жангчилар ороли»да октагонга кўтарилади. Ҳозирча унинг рақиби расман маълум эмас. Спортчининг ўзи эса UFC’дан рақиб сифатида ўрта вазн тоифасининг собиқ чемпиони Крис Вайдманни (15-5, 6 КО) беришларини сўраган.
Маълумот учун, UFC 264 мусобақасининг асосий жанги Конор Макгрегор ҳамда Дастин Порье ўртасида кечади.
Муродов UFC’да учта жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Маҳмуд сўнгги жангида 2021 йилнинг январь ойида Эндрю Санчесни нокаутга учратганди.
36 ёшли Вайдман эса сўнгги бор 2020 йилнинг августида октагонга кўтарилган ва унда россиялик Омари Аҳмедовдан устун келганди. Вайдман ўз вақтида UFC афсонаси Андерсон Сильвани мағлуб этиб, ўрта вазн тоифаси чемпионлигини қўлга киритган. У фаолияти давомида Витор Белфорт, Демиан Майя, Лиото Мачида, Келвин Гастелум каби юлдузларни таслим этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)