Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Samsung Android’лар учун мўлжалланган One UI операцион тизимининг сифатига шу қадар ишонганидан уни iPhone эгаларига кўрсатишга қарор қилди. Бунинг учун компания фирма интерфейсини iOS’га ўтказувчи iTest веб-иловасини тақдим этган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Бунинг учун iPhone’дан Safari браузери орқали iTest сайтига кириш ёки QR-кодни сканерлаш керак, саҳифа ўзини ёрлиқ сифатида иш столига жойлаштиришни таклиф қилади. Шундан сўнг, Apple смартфони экранидаги дастурни ишга тушириш кифоя ва Samsung Galaxy смартфонлари интерфейсининг тўлиқ нусхаси пайдо бўлади — компания ишчи экранлардан, хусусан, барча асосий мобил дастурлар ва операцион тизимнинг бошқа элементларидан нусха олган, ҳатто навигация клавишидан ҳам.

Дастурдан фойдаланиш бепул ва фақат реклама функциясига эга — у Samsung смартфонлари қандай кўринишга эгалиги ва қай йўсинда ишлашини кўрсатади. Apple ушбу дастурни тақиқлай ёки ўчириб ташлай олмайди, чунки у алоҳида дастур сифатида эмас, балки браузердаги саҳифа сифатида очилади.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

iPhone’ларда Samsung интерфейсидан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди, чунки барча функциялар ишламайди — улар фақат интерфейсни кўрсатади.

Аввалроқ Netflix мобил дастурида қисқа кулгили видеоларга эга TikTok муқобили ишга туширилгани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
«Ўзгидромет» тоғли ҳудудларда қор кўчиш хавфини эълон қилди
Маҳаллий
«Вазирликдагиларнинг 30 млн сўм ойлиги бир кун ҳам кечикмайди, биз эса 3 миллионга етмаган пулимизни ойлаб кутамиз». Энергетиканинг айрим ходимлари «ўгай»ми?
Дунё
Глобал инфляция ўзининг энг юқори даражасига етган — Financial Times