Samsung Android’лар учун мўлжалланган One UI операцион тизимининг сифатига шу қадар ишонганидан уни iPhone эгаларига кўрсатишга қарор қилди. Бунинг учун компания фирма интерфейсини iOS’га ўтказувчи iTest веб-иловасини тақдим этган, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Бунинг учун iPhone’дан Safari браузери орқали iTest сайтига кириш ёки QR-кодни сканерлаш керак, саҳифа ўзини ёрлиқ сифатида иш столига жойлаштиришни таклиф қилади. Шундан сўнг, Apple смартфони экранидаги дастурни ишга тушириш кифоя ва Samsung Galaxy смартфонлари интерфейсининг тўлиқ нусхаси пайдо бўлади — компания ишчи экранлардан, хусусан, барча асосий мобил дастурлар ва операцион тизимнинг бошқа элементларидан нусха олган, ҳатто навигация клавишидан ҳам.
Дастурдан фойдаланиш бепул ва фақат реклама функциясига эга — у Samsung смартфонлари қандай кўринишга эгалиги ва қай йўсинда ишлашини кўрсатади. Apple ушбу дастурни тақиқлай ёки ўчириб ташлай олмайди, чунки у алоҳида дастур сифатида эмас, балки браузердаги саҳифа сифатида очилади.
iPhone’ларда Samsung интерфейсидан тўлиқ фойдаланиб бўлмайди, чунки барча функциялар ишламайди — улар фақат интерфейсни кўрсатади.
Аввалроқ Netflix мобил дастурида қисқа кулгили видеоларга эга TikTok муқобили ишга туширилгани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)