• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Forbes’нинг дунёдаги энг бой одамлар рўйхатидан олти нафар қозоғистонлик ўрин эгаллади

    Forbes журнали дунёнинг энг бой одамлари йиллик рейтингини эълон қилди. Рўйхатга биринчи марта «Kaspi.kz» (Қозоғистондаги онлайн тўловлар платформаси) асосчилари Вячеслав Ким ва Михаил Ломтадзе, шунингдек, Freedom Finance (Россия инвестиция компанияси) вакили Тимур Турлов киритилди, деб хабар берди Tengrinews.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Рўйхатдан олти нафар қозоғистонлик миллиардер ўрин олди. Бу ҳақда Американинг Forbes молиявий журнали ва нашр томонидан юритиладиган Forbes Real-Time рейтинги маълумот берди.

    Владимир Ким

    Тадбиркор, KAZ Minerals ва «Казахмис Холдинг» компанияларининг президенти ва йирик акциядори Владимир Ким қозоғистонлик миллиардерлар орасида биринчи ўринни банд қилди. Унинг бойлиги 4,6 миллиард долларга баҳоланди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 900 миллион долларга кўпроқ. Шундай қилиб, у халқаро рўйхатда 622-ўринни эгаллади.

    Тадбиркор 1982 йилда Олмаота архитектура-қурилиш институтини тамомлаган. Собиқ совет даврида Олмаота туман партия қўмитасининг инструктори, кейинчалик туман ижроия қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Мамлакат мустақилликка эришганидан сўнг Германия, Швейцария, Жанубий Корея давлатларида малака оширган. Техника фанлари номзоди. 1998 йили АҚШда бизнес ва маъмурий бошқарув йўналишида фалсафа доктори даражасини олган.

    Фото: Kazakhmys

    Фото: Kazakhmys

    Булат Утемуратов

    Қозоғистон Теннис федерациясининг президенти, ITF (International Tennis Federation — Халқаро теннис федерацияси) вице-президенти ва директорлар кенгаши аъзоси Булат Утемуратов 3,4 миллиард доллар капитал билан қозоғистонлик миллиардерлар орасида иккинчи ва жаҳон рейтингида 891-ўринни эгаллади. Унинг бойлиги ўтган йилдан буён 700 миллион долларга кўпайди.

    Булат Утемуратов ForteBank АЖнинг 87,27 фоиз улушига эгалик қилади. Қозоғистон Миллий банкининг маълумотларига кўра, ForteBank мамлакатнинг 26 та банки орасида активларининг йириклиги бўйича учинчи ўринда туради.

    Фото: Kazakhmys

    Фото: Kazakhmys

    Вячеслав Ким

    «Kaspi.kz»нинг асосчиларидан бири, акциядори ва директорлар кенгаши раиси, иқтисодчи Вячеслав Ким 3,3 миллиард доллар бойлиги билан қозоғистонлик миллиардерлар орасида учинчи ўринни банд қилди. Шунингдек, халқаро рейтингда 925-ўринни эгаллаб, биринчи марта миллиардерлар рўйхатига кирди.

    Вячеслав Ким мобил дастур кўринишидаги Payments, Marketplace ва Fintech платформаларини бошқарувчи «Kaspi.kz» АЖнинг директорлар кенгаши раиси ҳисобланади ва унинг 25 фоиз улушига эгалик қилади (IPO чиқарилгунча 36,69 фоиз эди). Шунингдек, бу гуруҳнинг таркибига Kaspi Bank ҳам киради.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Михаил Ломтадзе

    Технологиялар соҳасидаги тадбиркор, «Kaspi.kz»нинг асосчиларидан бири, акциядори ва бошқарув раиси Михаил Ломатдзе 3,2 миллиард доллар билан қозоғистонлик миллиардерлар орасида тўртинчи ўринни эгаллади.

    Ломтадзе Грузия фуқароси, лекин унинг капитали Қозоғистонда бўлгани учун жаҳон рейтингида қозоғистонлик тадбиркорлар рўйхатига киритилди. У 2007 йилдан буён Қозоғистонда яшайди ва «Kaspi.kz»нинг 23 фоиз оддий акцияларига эгалик қилади. Аввалроқ у Қозоғистондаги энг яхши раҳбар сифатида эътироф этилган эди.

    Фото: Kazakhmys

    Фото: Kazakhmys

    Тимур ва Динара Кулибаевалар

    Қозоғистонлик миллиардерлар орасида бешинчи ва халқаро рўйхатда 1111-ўринни банд қилган Тимур ва Динара Кулибаеваларнинг капитали ҳар иккисида ҳам 2,8 миллиард долларга баҳоланди. Динара Кулибаева ва унинг турмуш ўртоғи «Халқ Банки» АЖга тегишли оддий акцияларнинг 64,5 фоизига эгалик қилади.

    Фото: Tengrinews

    Фото: Tengrinews

    Тимур Турлов

    Тадбиркор 2,2 миллиард доллар капитал билан биринчи марта Forbes рейтингига киритилди ва қозоғистонликлар орасида олтинчи, жаҳон рейтингида 1517-поғонани эгаллади. Тимур Турлов Россия фуқароси, лекин оиласи билан Олмаотада яшайди. У 14 йилдан ортиқ вақт мобайнида халқаро инвестициялар соҳасида фаолият юритиб келади ва АҚШ фонд биржалари бўйича мутахассис ҳисобланади. Унинг фаолияти активлар мажмуасини бошқариш ва чекланган таваккалчилик билан самарали стратегияларни ишлаб чиқишга ихтисослашган, долзарб инвестицион ғоялар бўйича муаллифлик семинарлари ўтказади. Freedom Finance компаниясига асос солишидан аввал у «Ютрэйд», «Нэттрэйдер» компанияларида халқаро бозорлар бўлимини бошқарган.

    Фото: Kazakhmys

    Фото: Kazakhmys

    Маълумот учун, Forbes рейтингида Amazon асосчиси Жефф Безос ҳамда SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск етакчилик қилмоқда.

    08.04.2021, 07:31   Изоҳ (0)   29422
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Корея раҳбари мамлакатдаги вазиятни «энг ёмон» деб атади

    08.04.2021, 07:07

    ЖССТ ҳозирча «вакцина паспортлари»ни жорий этишни тавсия қилмайди

    08.04.2021, 06:06

    Марказий Осиёда маиший зўравонлик авж олди, дунё мамлакатлари ўртасидаги тенгсизлик кучайди, инсон ҳуқуқлари бузилиши учун қулай шароит юзага келди. Коронавирус па...

    07.04.2021, 23:34

    АҚШ Пекинда ўтказиладиган 2022 йилги қишки Олимпиадани бойкот қилиши мумкин

    07.04.2021, 23:22

    Ever Given кемасининг Сувайш каналига тиқилиб қолишининг эҳтимолий сабаби маълум қилинди

    07.04.2021, 22:33

    Жанубий Кореяда AstraZeneca вакцинаси билан 60 ёшгача бўлганларни эмлаш тўхтатилди

    07.04.2021, 22:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Минглаб исроилликлар ватанларини тарк этиб, Греция, Кипр ёки Португалияга кўчиб кетмоқда

    Дунё | 6 август, 19:57

    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади

    Реклама | 6 август, 19:30

    Андижон вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонаси раҳбари ишдан олинди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:46

    Азоб-уқубатли кунга 80 йил: АҚШ япон шаҳарларини нега ва қандай вайрон қилган эди?

    Дунё | 6 август, 19:45

    Қўқонда “парковка” талашиб жанжал кўтарганларга чора кўрилди

    Ўзбекистон | 6 август, 19:30

    Англияда қарға синган қанотини даволаган ветеринарга қайтиб келди

    Дунё | 6 август, 19:17

    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади

    Реклама | 6 август, 18:00

    Дунёдаги чақалоқларнинг 52 фоизи она сути билан озиқланмаслиги маълум қилинди

    Ўзбекистон | 6 август, 18:57

    Ёз бизни “алдайди”: ёзги депрессия ҳақида эшитганмисиз?

    Маслаҳатлар | 6 август, 18:45

    Трамп 2028 йилги сайловларда ўзининг эҳтимолий ворисини эълон қилди

    Дунё | 6 август, 18:36
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.