Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Bentley ҳамда Швейцариянинг Breitling соат ишлаб чиқарувчи компанияси навбатдаги коллаборацияни тақдим этди: Premier B21 Chronograph Tourbillion 42 Bentley Limited Edition номли эксклюзив хронограф. Мазкур соатлар чекланган 25 нусхада тақдим этилиб, уларнинг ҳар бирини нархи 49 минг еврони ташкил этади. Бу пулга янги Audi А7 Sportback харид қилиш мумкин, деб хабар беради Motor.

Фото: Bentley

Фото: Bentley

Bentley’нинг таъриф беришича, соат 1940 йилларда ишлаб чиқарилган Breitling Premier классик хронографининг замонавий интерпретацияси ҳисобланади. Унинг дизайнини бренд асосчисининг набираси, Bentley маркасидаги автомобилларга бўлган қизиқиши билан танилган Вилли Брайтлинг яратган.

Қалинлиги 22 миллиметр келадиган соат корпуси 18 қиротли пушти олтиндан ишланган; корпуснинг ўнг ён томонидан механизмни бошқарувчи тўртбурчак тугмачалар мавжуд. Камари аллигаторнинг жигарранг терисидан тикилган, ёқутдан ишланган орқа қопқоғининг остида эса 22 қиротли олтиндан ясалган майатникни кўриш мумкин.

Фото: Bentley

Фото: Bentley

Соатнинг ўзига хослиги — циферблат ортида кўриниб турган афсонавий British Racing Green рангидаги Breitling турбийони. Соат стрелкаларини ҳаракатга келтирувчи Breitling Manufacture Calibre B21 механизми 55 соатгача ишлашини ҳамда 100 метр чуқурликдаги сув остида ҳам бардошлилигини таъминлайди.

Фото: Bentley

Фото: Bentley

Premier B21 Chronograph Tourbillion 42 Bentley Limited Edition’ни ҳозирда 49 минг евро эвазига буюртма қилиш мумкин.

Аввалроқ Porsche компанияси янги Lada Granta нархидаги соатларни сотувга чиқаргани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Туркияда турар жой биносидаги портлаш оқибатида 6 киши жароҳат олди
Маҳаллий
Тошкентда Lacetti Nexia-3 билан тўқнашиб, олти нафар пиёдани ҳам уриб юборди
Маданият
«Уммон» гуруҳининг икки ойдан кўпроқ комада бўлган хонандаси Зоҳид Рисқиев ўзига келди (видео)