• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Левандовскисиз «немис машинаси» Неймари ва Мбаппеси бор парижликларга қарши. «Бавария» — ПСЖ учрашуви ҳақида

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигасининг чорак финал босқида 7 апрель, чоршанба куни «Бавария» ўз майдонида ПСЖни қабул қилади. Ўтган мавсумдаги финалчилар бу сафар 1/4 финал босқичидаёқ ўзаро тўқнаш келади. Битта ўйиндан иборат бўлган (финал) беллашувда «немис машинаси» ПСЖнинг юлдузларини жамоавий ўйин ва тўғри тактика эвазига таслим этганди. Орадан салкам бир йил вақт ўтди, аммо «Бавария» кучайса кучайдики, асло заифлашгани йўқ. Худди шундай ҳолат ПСЖда ҳам кузатилди дейиш мумкин. Париж клуби, гарчи ички чемпионатда пешқадам «Лилль»дан ортда қолаётган бўлса-да, жамоада ижобий муҳит ҳукм сурмоқда. Янги мураббий — Маурисио Почеттино юлдузлар билан тезда тил топишиб кетди. Шундай экан, бугунги баҳсда жамоалардан ҳужумкор ва ёрқин ўйинни кутиш ўринли. Қуйида ушбу баҳс атрофидаги воқеаларга батафсил тўхталиб ўтилади.

    Мусобақа йўли

    «Бавария» «Атлетико», «Локомотив» ва «Зальцбург» билан бир гуруҳдан жой олганди. Жамоа ортиқча қийинчиликларсиз гуруҳ босқичидан ўтиб олди (бор-йўғи 1 та дуранг, қолган 5 та учрашувда эса ғалаба). 1/8 финалда Мюнхен клуби Италиянинг «Лацио»сидан устун келди. Умуман олганда Ҳанс Флик жамоаси ушбу босқичга қадар жиддий бир тўсиққа дуч келгани йўқ.

    ПСЖ эса қийин гуруҳдан жой олганди. Жамоа «Манчестер Юнайтед», «Лейпциг» ва «Истанбул» билан кураш олиб борди. Парижликлар икки марта мағлубиятга учраган бўлишига қарамай, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлди. 1/8 финалда Маурисио Почеттино жамоаси икки ўйин натижасига кўра «Барселона»дан устун келди.

    Асосий воқеликлар

    «Бавария»

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    1. Роберт Левандовски «Бавария»га ёрдам бера олмайди. ФИФА кунларида ўтказилган ЖЧ—2022 саралаши ўйинлари сабаб Флик катта муаммога дуч келди. Левандовски бир ой муддатга сафдан чиқди. Сўнгги бир неча мавсумдан бери Мюнхен клуби форвардни бунчалик катта муддатга йўқотмаган эди. Ушбу вазиятда унинг ўрнини ким эгаллайди деган савол кун тартибига чиқиши табиий. Шу ўринда таъкидлаш жоиз, унинг ўрнини босиш осон кечмайди, боиси польшалик кетма-кет бир неча мавсум давомида даҳшатли ўйин кўрсатиб келмоқда.

    Ўтган дам олиш кунларида «Бавария» «Лейпциг»га қарши ўйин ўтказди, ҳужум чизиғида парижликларга таниш бўлган Эрик Шупо-Мотинг ўйнади. Жамоа ўйинда ғалаба қозонди, аммо олдинга чизиқда ҳайрон қоларли нимадир кўзга ташланмади. Иккинчи вариант Серж Гнабри бўлиши мумкин эди, аммо 6 апрель куни унда коронавирус аниқлангани маълум бўлди. Шунингдек, керакли вақтда керакли жойда бўлишни биладиган Леон Горетцкани ҳам унутмаслик керак. Айнан у «Лейпциг»га қарши ўйинда ғалаба голини урди. Флик Томас Мюллерни олдинроқ силжитиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаслик лозим. Ҳанс Флик қайси вариантни танласа ҳам, Левандовскининг йўқлигини билинтирмаслик жуда қийин кечади.

    Фото: FootBoom

    Фото: FootBoom

    2. Чап қанот ҳимоясида ким майдонга тушади? «Бавария» бош мураббийи ҳужум масаласи билан бир қаторда ҳимоя ҳақида ҳам бош қотириши керак бўлади. Фақат бу сафар у ёқимли «бош оғриқ»қа дуч келди. Флик франциялик Люка Эрнандес ва ёш канадалик иқтидор эгаси Альфонсо Дэвисдан бирини танлаши керак бўлади.

    Жароҳатлари сабаб Мюнхен клубининг асосий таркибига кира олмаётган француз ушбу мавсумда Дэвиснинг жароҳатидан фойдаланиб, мураббийга майдонда нималарга қодир эканини исботлади. Эрнандес Бундеслиганинг жорий мавсумида 18 ўйинда қатнашиб, шундан 13 тасида асосий таркибда майдонга тушди, яна бешта баҳсда эса у захирадан ўйинга қўшилди. Чемпионлар Лигасида бу кўрсаткич 8 та ўйинга тенг (бешта асосий, учта захира). Франциялик футболчи табиийки кўпроқ ўйнашни хоҳлайди, аммо тезкор ва меҳнатсевар Дэвисни рақобатда енгиб чиқиш унчалик ҳам осон иш эмас. Шундай экан, агар Дэвис соғлом бўлса, унинг бошланғич таркибдан жой олиш эҳтимоли анча юқори.

    ПСЖ

    1. ПСЖ Мюнхенга беш нафар асосий ўйинчисиз келди. ПСЖ бу мавсумда жароҳатлар ва коронавирусдан жуда кўп азият чекмоқда. Маурисио Почеттино жамоага келганидан бери ҳали тўлиқ таркиб билан ўйин ўтказгани йўқ. Эҳтимол, кучли бешлик чемпионатларидаги бирорта жамоада парижликлар бу каби доимий муаммолар мавжуд эмас.

    Фото: Twitter / @BRFootball

    Фото: Twitter / @BRFootball

    «Бавария» билан ўйинда ПСЖга бирданига бешта ўйинчи ёрдам бера олмайди. Парижликлар учун энг катта йўқотиш – Марко Верраттининг ўйинни ўтказиб юбориши бўлади. Почеттино италияликдан «ўнинчи рақам» ролида фойдаланарди, унинг йўқлиги мураббийни тактик ўзгаришларни амалга оширишга мажбур қилиши аниқ. Айнан Верратти Париж клубининг позицион ҳужумларида «мия» вазифасини бажариб берарди. Майдон марказидаги иккинчи жиддий йўқотиш Леандро Паредес бўлди, унда сариқ карточкалар сони кўпайиб кетган. Ҳимояда ҳам жамоада ўзига хос муаммолар бор. Алессандро Флоренци миллий терма жамоадаги ўйинлардан сўнг коронавирусга чалинди, Левен Кюрзава эса жароҳат олган. Таркибда иккаласининг ўрнини босувчи ўйинчилар бор, аммо буларни тенг кучли алмаштиришлар деб атаб бўлмайди. Иккала футболчи ҳам жамоанинг ҳужумларида иштирок этиб, рақиб ҳимоячиларига етарли даражада муаммолар туғдирарди. Шунингдек, Мауро Икарди ҳам жароҳати туфайли мазкур ўйинни ўтказиб юборади.

    Фото: ПСЖ

    Фото: ПСЖ

    2. ПСЖнинг руҳий ҳолати муҳим рол ўйнаши мумкин. Неймар жароҳатидан фориғ бўлиб, қайтди. Аммо қайтганидан кейинги ўйинлар ҳам Неймар, ҳам жамоа учун омадсиз кечди. Ҳатто қизил карточка ишлаб олишга ҳам улгурди ва яна бир бор танқидлар «ёмғири» остида қолди. Исталган натижага эришиш учун Почеттино керакли сўзларни топиши ва Неймарнинг худбинлигини жиловлаши керак бўлади. Почеттино билан алоҳида ишлаши керак бўлган иккинчи шахс, бу Тило Керердир. Айнан у Флоренцининг йўқлигини билинтирмаслиги лозим. Керер «Лилль»га қарши ўйинни тўлалигича муваффақиятсиз ўтказди, ҳужумларнинг аксарияти ҳам айнан унинг қанотидан (ўнг) уюштирилди.

    Париждан кетишдан олдин Томас Тухель жамоа бош мураббийи нафақат ўзининг бевосита вазифасини бажариши, балки сиёсатчи ва руҳшунос ҳам бўлиши кераклигини айтганди. Ўз жамоасини бир мақсад йўлида йўналтириш — Почеттинонинг асосий вазифаларидан бирига айланади. Айнан ушбу учрашув унинг юлдузли кийиниш хонасини қай даражада бошқара олаётганини кўрсатиб беради.

    Жамоаларнинг сўнгги 10 та ўйиндаги статистикаси:

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Фото: «Дарё» / Ҳусан Собитов

    Тахминий таркиблар:

    «Бавария»: Мануэль Нойер, Альфонсо Дэвис, Давид Алаба, Никлас Зюле, Бенжамен Павар, Леон Горетцка, Йозуа Киммих, Лерой Сане, Томас Мюллер, Кингсли Коман, Эрик Шупо-Мотинг.

    ПСЖ: Кейлор Навас, Абду Диалло, Преснел Кимпембе, Маркиньос, Кил Керер, Идрисса Кее, Данилу Перейра, Анхель ди Мария, Неймар, Килиан Мбаппе.

    Фото: «Бавария»

    Фото: «Бавария»
    ПСЖ кучли ҳимояга эга ва, албатта, олдинги чизиқда ажойиб ўйинчилари бор. Биз уларга тўпнинг етказиб берилишига йўл қўймаслигимиз керак. Бундан ташқари тўғри прессинг қўллашимиз зарур. Аввалги финалда Мануэль Нойер ажойиб ўйин кўрсатганди. ПСЖ ҳужумчилари бу ҳақида ўйлаяптими ё йўқ буни билмайман. Аммо дарвозада жаҳон даражасидаги посбон борлиги бизнинг устунлигимиздир.Ҳанс Флик, «Бавария» бош мураббийи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter
    Биз Европа ва Жаҳон чемпионлари билан ўйнаймиз. Уларни ҳурмат қиламиз, лекин ўз имкониятларимизга ҳам ишонамиз. Биз бу эрга ғалаба қозониш учун келдик. Неймар ва Мбаппе ҳақида кўп гапирилади, аммо ишонаманки, таркибга киритилган барча 11 футболчи ғалабамиз учун зарур бўлган ишни қилади.

    Маурисио Почеттино, ПСЖ бош мураббийи

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Spорт24’га обуна бўлинг!

    07.04.2021, 22:17   Изоҳ (0)   30648
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Аждарлар» «аристократлар»га қарши. Барчаси «Порту» — «Челси» учрашуви ҳақида

    07.04.2021, 21:18

    Суперлига. «Навбаҳор» ўз уйида сўнгги дақиқаларда пенальтидан урилган гол эвазига «Пахтакор»га ютқазди

    07.04.2021, 20:35

    Пойга бошланди: UzReport Осиё Кубоги—2023, ЖЧ—2022 саралаши, ОЧЛ ва ОФКнинг яна 10 та мусобақаси трансляция ҳуқуқини сотиб олди

    07.04.2021, 18:12

    «Реал» — «Барселона» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар маълум бўлди

    07.04.2021, 17:01

    Карим Бензема «Реал»да Роберто Карлоснинг рекордини янгилади

    07.04.2021, 14:00

    Ҳатто Клопп ҳам «Ливерпуль»нинг камбэкига ишонмаяпти. Зидан эса аллақачон «Барселона» ҳақида ўйламоқда. «Реал»—«Ливерпуль» ўйинидан кейин мураббийлар нималар деди?...

    07.04.2021, 12:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.