• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    7 апрель — Бутунжаҳон саломатлик куни. Бу кун ҳақида нималарни билиш керак?

    2020 йилда кўпчилик кашф қилган халқаро ташкилотлардан бири, шубҳасиз, Жаҳон соғликни сақлаш ташкилоти — ЖССТ бўлди, десак янглишмаган бўламиз. 1948 йил 7 апрель куни мазкур ташкилотнинг низоми қабул қилинган ва бу сана Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида белгиланган. ЖССТ қандай ташкилот, унинг низомида нималар акс этган? «Дарё» шу каби масалалар ҳақида фикр юритади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Пандемияда яшаётганимизга ҳам 1 йилдан ошди. Ёдингизда бўлса, 2020 йилнинг 11 март куни Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти — ЖССТ коронавирус эпидемияси глобал тус олганини, яъни пандемия бошланганини эълон қилган эди. Пандемия шароитида ўтган давр бизга саломатлик нақадар катта бойлик эканини онг-у шууримизга сингдирди, десак муболаға бўлмайди. Инсоният катта йўқотишлар берди. Коронавирус хуружи кириб бормаган оила ер юзида қолмади ҳисоб.

    Пандемия оқибатлари ҳақида кўп ва хўп гапирилди, ёзилди. Унинг инсоният тарихида қолдирадиган қора доғи, шубҳасиз, ҳали яна йиллар мобайнида кўп муҳокама қилинади. Берилган қурбонлар ва кўрилган иқтисодий зарар кўламини тасаввур қилишнинг ўзи кишини қўрқитиб юбормоқда. Лекин шу билан бирга, халқаро ҳамжамият ва айниқса, жаҳондаги давлатлараро ташкилотларнинг саъй-ҳаракати, хусусан, ЖССТнинг жонбозликлари эвазига пандемиянинг бироз бўлса-да жиловлангани, ҳар ҳолда, унга қарши вакцина қисқа фурсатларда ишлаб чиқилганини ҳам эътироф этиш жоиз. 7 апрель, айнан ушбу, ҳозирги пайтда энг муҳим халқаро ташкилотлардан бири бўлиб турган ЖССТнинг низоми қабул қилинган сана бўлиб, ушбу кун, шунингдек, халқаро саломатлик куни сифатида нишонланади.

    Эндиликда ЖССТнинг қандай глобал аҳамиятли, муҳим ташкилот экани борасида ҳаммада аниқ тасаввур мавжуд бўлса керак. Унинг жорий низоми қабул қилинган ўша олис 1948 йилнинг 7 апрелида Женевада йиғилганлар, албатта, соғлиқни сақлашга оид шу каби йирик глобал масалаларда ҳамкорлик қилишни мақсад қилган эди. Ўшандан бошлаб бу сана, шунингдек, Бутунжаҳон саломатлик куни сифатида нишонланади.

    Қизиғи шундаки, ЖССТнинг «аждоди», яъни функционал жиҳатдан у билан яқин вазифаларни бажарган илк халқаро ташкилот 1839 йилда Усмонийлар империяси пойтахтида ташкил қилинган эди ва у Истанбул халқаро соғлиқни сақлаш олий кенгаши деб номланган. Бу ташкилотнинг вазифаси ҳам айнан глобал эпидемияларнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўлиб, асосан, империя портларида ўлат ва вабога қарши чораларни кўриш билан шуғулланган. 1923 йилда ҳам шунга ўхшаш ташкилот тузилган бўлиб, у Миллатлар Лигаси таркибидаги соғлиқни сақлаш ташкилоти бўлган. Ҳозирги ЖССТ эса 1946 йилда Нью-Йоркда ўтказилган соғлиқни сақлаш бўйича Халқаро конференция якунларига кўра тузилган бўлиб, унинг низоми эса 1948 йил 7 апрелида қабул қилинган эди.

    ЖССТ низоми қуйидаги асосий тамойилларга асосланади:

    • Саломатлик — бу нафақат танада касалликларнинг мавжуд эмаслиги, балки умумий-ижтимоий, руҳий ҳамда жисмоний барқарорлик ҳолатидир;
    • Кишининг ирқи, дини, сиёсий қарашлари, иқтисодий ва ижтимоий аҳволидан қатъи назар, саломатлик борасида энг яхши даражага эриша олиши ҳар бир шахснинг энг асосий ҳуқуқларидан бир ҳисобланади;
    • Жаҳондаги барча халқларнинг саломатлиги дунёда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишининг энг асосий омили бўлиб, у ҳар бир мамлакат ва давлатларнинг тўлиқ ўзаро ҳамкорлигига боғлиқдир;
    • Ҳар қандай давлатнинг соғлиқни сақлаш борасидаги эришган натижалари барча учун аҳамиятлидир;
    • Турли мамлакатларда касалликларга қарши кураш борасидаги, айниқса, юқумли касалликларга қарши кураш борасидаги чораларнинг нотекислиги қолган барча учун умумий хатарни келтириб чиқаради;
    • Бола саломатлиги энг устувор вазифа ҳисобланади;
    • Барча халқлар учун тиббиёт, психология ва турдош илмлар ютуқларидан бирдек фойдалана олиш шароити яратилиши — саломатликни таъминлаш борасидаги энг асосий шартлардан бири бўлиши керак;
    • Халқ саломатлигини яхшилаш борасида жамоатчилик билан фаол ишлаш, унинг бу борадаги тушунчаларини шакллантириш, ушбу халқнинг саломатлигини ҳимоялаш учун ғоят муҳимдир;
    • Ҳукуматлар ўз халқларининг саломатлиги учун жавобгардирлар. Бу жавобгарлик соғлиқни сақлаш соҳасида тегишли чораларни кўришни тақозо этади.
    Ушбу сананинг халқаро байрам куни сифатида нишонланиши, халқаро ҳамжамият ва ҳар бир шахсни жаҳондаги мавжуд ҳозирги долзарб тиббий масалаларга эътибор қаратишга чорлашни мақсад қилади. Кишиларни ўз саломатлигига бефарқ бўлмасликка ҳамда яқинлари ва жамият олдидаги масъулиятни англаган ҳолда иш тутишга чорлайди. Ҳақиқатан ҳам, бу нарсанинг моҳиятини, айниқса бугунги кунда ҳар биримиз чуқур тушуниб етмоқдамиз, деб ўйлайман.

    Шу муносабат билан, «Дарё» нашрининг барча муштарийларини, хусусан, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимларини мазкур халқаро сана билан табриклаймиз. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг. Доимо соғ-саломат бўлинг, деб тилак билдириб қоламиз.

    Муфаззар Қосимов тайёрлади.

    07.04.2021, 19:24   Изоҳ (0)   40728
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунёда коронавирусдан ўлимлар 11 фоизга кўпайди, Канада учинчи тўлқин билан юзлашмоқда, АҚШда вакцинацияга қарамай беморлар сони ортмоқда. Коронахабарлар

    07.04.2021, 17:10

    Forbes журнали энг бой одамларнинг анъанавий рейтингини эълон қилди. Илон Маск унда 29 поғона юқорилади

    07.04.2021, 13:34

    Zoom МДҲ мамлакатлари давлат секторига ўз видеоалоқасидан фойдаланишни чеклагани ҳақида хабар берилди

    07.04.2021, 11:00

    АҚШ ҳарбий ҳаво кучларининг гипертовушли ракетаси синовдан ўта олмагани маълум қилинди

    07.04.2021, 09:26

    ЖССТ ҳам AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва тромб ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади

    07.04.2021, 09:10

    Исландияда вулқон ёриқлари пайдо бўлди (фото ва видео)

    07.04.2021, 08:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Бир-биримизга: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда Telegram ва WhatsApp орқали қўнғироқлар қисман чекловга учради

    Дунё | 14 август, 00:05

    Ўзбекистонга мол гўшти импорти икки баравар оширилди

    Иқтисодиёт | 13 август, 23:50

    Трамп, Путин ва Зеленский учрашуви учун жой изланмоқда — CBS

    Дунё | 13 август, 23:40

    Сурия ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади

    Дунё | 13 август, 23:30

    Ўзбекистонга электромобиль импорти рекорд даражада ортди

    Ўзбекистон | 13 август, 23:15

    EКЛ саралаши. “Башакшеҳир” икки ўйин натижасига кўра “Викинг”ни мағлуб этди. Шомуродовдан ассист

    Спорт | 13 август, 23:09

    Қозоғистон Марказий Осиёда биринчи спот биткоин жойлашган мамлакатга айланди

    Дунё | 13 август, 23:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.