• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ЖССТ ҳам AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва тромб ҳолатлари ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг самарадорлиги унинг зарарли томонларидан устун деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда ЖССТнинг тартибга солиш ва дастлабки малакалар бўлими раҳабари Рожерио Пинто де Са Гаспар айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».

    Фото: <ex>Getty <ex>Images</ex></ex>

    Фото: Getty Images

    «COVID-19’га қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва камдан кам учрайдиган мия тромбози ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқ, аммо ушбу синдромнинг бевосита сабаби ҳали номаълум», — деди у.

    ЖССТ AstraZeneca билан эмланган беморларда шунга ўхшаш асоратлар юзага келаётгани ҳақидаги хабарлар фонида тадқиқотларни давом эттирмоқда. Янги тадқиқот 7 ёки 8 апрель куни бўлиб ўтиши режалаштирилган. Аммо Гаспарднинг таъкидлашича,  ЖССТнинг мазкур вакцинага нисбатан фикри ўзгармаслиги мумкин.

    6 апрель куни Европа дори-дармон агентлиги (EMA) вакили коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш ва қонда тромб келиб чиқиши ўртасидаги боғлиқликни тасдиқлади. «Эндиликда AstraZeneca билан эмлашнинг тромбоз келтириб чиқаришини аниқ айта оламиз. Аммо ушбу реакцияга нима туртки бўлаётганини ҳали билмаймиз», — деди EMA вакили Марко Кавалери.

    Эслатиб ўтамиз, препарат билан эмланганлар орасида тромбоз ва кетма-кет содир бўлган ўлим ҳолатлари сабабли AstraZeneca вакцинасининг обрўси тушиб кетди. Биринчи бўлиб Австрия давлати вакцинадан фойдаланишни тўхтатди. Кейинчалик Германия, Франция, Италия, Испания, Словения, Португалия, Кипр, Нидерландия, Австрия, Дания, Эстония, Латвия, Литва, Болгария, Ирландия, Люксембург, Норвегия ва Исландия, шунингдек, Европадан ташқаридаги Индонезия, Конго ва Жанубий Африка мамлакатларида мазкур вакцинадан фойдаланиш тўхтатилган.

    Европа Дори-дармон агентлиги (EMA) коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинаси хавфсиз ва самарали деб эълон қилгач, Европа давлатлари ушбу препарат билан эмлашни қайта бошлади. Шунингдек, ЖССТ ҳам AstraZeneca билан эмлашда давом этишни тавсия қилди. Хусусан, Германия, Франция, Италия, Испания, Болгария, Португалия ва Словения, шунингдек, Канада ва Латвияда ҳам AstraZeneca билан эмлашни қайта бошлашга рухсат берилди.

    Бироқ Норвегия, Швеция, Финляндия, Исландия ва Ирландия ҳали ҳам AstraZeneca’ни қўллашдан бош тортмоқда.

    Мавзуга доир:

    • AstraZeneca компанияси ўзининг коронавирусга қарши вакцинаси номини ўзгартирди
    • AstraZeneca вакцинасидан кейинги ўлимлар давом этмоқда, коронавирусга чалинишлар сони бир ҳафтада 8 фоизга ошди, Бельгияда янги штамм аниқланди ва бошқа коронахабарлар
    • Қирғизистон AstraZeneca вакцинасини олиш масаласини кўриб чиқишни тўхтатди

    07.04.2021, 09:10   Изоҳ (0)   14337
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Исландияда вулқон ёриқлари пайдо бўлди (фото ва видео)

    07.04.2021, 08:08

    Марва Элселехдар Мисрдаги биринчи аёл капитанга айланди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда Сувайш каналини унинг кемаси тўсиб қўйгани ҳақида миш-мишлар тарқалди

    07.04.2021, 07:38

    SpaceX раҳбари Илон Маск Россияга тўлиқ кўп марталик ракета яратишни маслаҳат берди

    06.04.2021, 23:46

    ОАВ: Эронлик мухолифатчи Венада Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига ҳужум қилишга уринди

    06.04.2021, 22:21

    Грузия бош вазирининг коронавирусга топширган тести мусбат натижа берди

    06.04.2021, 20:57

    Европа дори-дармон агентлиги AstraZeneca вакцинаси қонда тромб келтириб чиқаришини тасдиқлади

    06.04.2021, 20:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 20:20

    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади

    Реклама | 20 июн, 19:30

    Афсонавий инсон: Майкл Жексон ҳақида кутилмаган ҳақиқатлар

    Мусиқа | 20 июн, 20:10

    Bloomberg: Эрон Исроилдаги шахсий камераларга уланиб ҳужумларини аниқлаштирмоқда

    Дунё | 20 июн, 20:01

    Янги букланадиган iPhone 2026 йилда сотувга чиқади

    Гаджетлар | 20 июн, 19:50

    Қозоғистон полицияси терговда сунъий интеллект ёрдамчисини қўллади

    Дунё | 20 июн, 19:40

    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

    Реклама | 20 июн, 18:00

    Жиззах ва Бухорода жами 2,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 20 июн, 19:27

    Луис Энрике “Ботафого”га қарши ўйиндан сўнг нималар деди?

    Спорт | 20 июн, 19:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.