Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида ўз хонадонида қимор ўйнаётган ота-бола ҳамда уларнинг шериклари қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Маълум қилинишича, Қизириқ туманидаги «Заробод» маҳалласида 2021 йил 23 март куни соат 01:30 да фуқаро Р.Ў.нинг яшаш хонадонида ўзи ва уч нафар шериги пул эвазига қимор ўйнаб ўтиргани аниқланган.

Воқеа жойи кўздан кечирилиб, воқеа иштирокчилари ашёвий далиллар билан туман ИИБ бўлимига олиб келинган. Ўша куни тунги соат 03:30 ларда ота ИИБ ходимига 1 миллион 400 минг сўм пора таклиф қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш очилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Бундан аввал Навоийда ижара уйини қиморхонага айлантирган шахс қўлга олингани, Қўйлиқдаги ошхонада ноқонуний лотерея ўйини ташкил қилган шахслар аниқлангани ҳамда Фарғонада букмекерлик идораларининг реклама баннерлари олиб ташлангани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар