• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Айкидо тамойилини хуш кўрган «миллатлар отаси». Иосиф Сталиннинг ҳокимият тепасига келиши

    Буюк Британия бош вазири Уинстон Черчилль ўз кундаликларида рус халқини дунё учун оғир ва машаққатли даврида даҳо ва аҳдида қатъий бўлган Сталин бошқараётгани Россия учун бахт ҳамдир деган эди. «Дарё» нашри колумнисти Жаҳонгир Эргашев сана муносабати билан буюк қўмондон, шу билан бирга инсон ҳуқуқлари фаолларининг кўплаб танқидларига учраган «хақларнинг отаси» Иосиф Сталиннинг ҳокимиятга келиши тарихи ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1879 йил

    Чоризм ва Совет империяси даврининг ашаддий инқилобчиси Иосиф Сталин 1879 йилнинг 21 декабрь санасида Грузиядаги Гори шаҳарчасида дунёга келади. Сталинни айримлар назарида буюк инқилобчи, дунёни фашизмнинг даҳшатли кунларидан халос қилган шахс сифатида эътироф этса, айримлар Россиядаги қатағонлар, очлик ва қашшоқлик, террорда айблаб келади. Сталиннинг сиёсати шу сабабдан кўплаб қизғин баҳсларга сабаб бўладиган мавзу.

    Оилада учинчи фарзанд бўлган Сталин акаси ва синглисидан эрта айрилиб қолади ва оиладаги ягона фарзандга айланади. Устига устак, фойтун арава Сосони уриб юборади ва натижада бўлғуси доҳийда чап қўл соҳасининг ишлаши борасида муаммолар юзага келади. Қолаверса, Сталиннинг отаси ўғлини кўп калтаклаши оқибатида Сталинда бош мия соҳасида жароҳат асоратлари билан биргаликда психоэмоционал руҳий зўриқиш юзага келади. Сталиннинг онаси Екатерина Георгиевна фарзандига отаси беролмаган меҳрни тўлдириш учун бор кучини сарфлайди. Саҳардан шомга қадар ишлаб чарчаган аёл ўз ўғлига муносиб таълим бериш учун уни келажакда руҳоний қилишга аҳд қилади. Аммо Екатерина Георгиевнанинг орзулари саробга айланади. Сталин черков ходими эмас, аммо кўп вақтини кўча безорилари билан ўтказадиган ўсмирга айланади. 1888 йилда Сталин Гори провослав черкови мактаби ўқувчисига кейинчалик, Тифлис диний семинариясини тингловчисига айланган бўлсада, кейинроқ ўз хатти-ҳаракатлари оқибатида семинарийдаги талабалар сафидан четлаштирилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1922 йил

    Владимир Ленин Сталин ҳақида гап кетганида «бу ошпаз фақат мазали таомларни тайёрлайди» деганида жуда адашганди. Сталин эски большевиклардан бири сифатида ўз бошидан кўплаб сургун ва қамоқ жазоларини кечирганди. Бу эса унинг ўспиринлиги жанг-у жадалларда ўтганлигидан дарак эди. У фиқаролар урушида фаол қатнашади, Сарисин ҳимоясида жанговор биродарларига ёрдам беради.

    Сталин ёшлигида ўзгаларнинг мулкини тортиб олишдан ҳам таб тортмай ҳаракат қилардики, Ленин болшевикларнинг мазкур хатти-ҳаракатларини танқид қилган даврлар ҳам бўлади. 1907 йилда «Коба Иванович» (Сталиннинг махфий тахаллуси) гуруҳи давлат банки пуллари ортилган фойтунга ҳужум қилади ва анча миқдордаги пулни ўз қўлига олади. Ленин Сталиннинг бу ҳаракатини маъқулламаган бўлсада, ўша кезларда бу пуллар партия учун кераклиги учун Сталиннинг ҳаракатига кўз юмади. Ўша талончиликда Кобе гуруҳи 250 минг рублни қўлга киритган ва бу пулларнинг барчаси Ленинга юборилганди. Сталиннинг бу хатти-ҳаракати айрим меншевикларга маъқул эмасди ва улар Сталинни Тифлисдаги йиғинда партия аъзолигидан ҳам ўчиради. Шунда Сталин меншевикларнинг етакчиларидан бири Мартовга  «сени партия трибуналига топшираман» деган таҳдидини ҳам эшитишга мажбур бўлади.

    Ҳокимиятга эришишнинг «Айкидо тамойили»

    Айкидо тамойили – рус психотерапевти Михаил Литвак тарафидан илгари сурилган тамойил бўлиб, бунда шахс ўз рақибининг қарши фикрларига самарали тарзда жавоб қайтариш ва рақибнинг асосли фикрларини қабул қилиш усулидир.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сталин Ленин вафот этганидан сўнг ҳокимиятга интилар экан, ўзи мансуб бўлмаган ғояларни Лениннинг ҳаммаслакларидан оқилона фойдалана билди ва партия қуриш борасидаги тезисларни астойдил ўрганди. Бошқача қилиб айтганда, Сталин ўз рақибларининг мафкуравий ғояларидан унумли фойдаланди. Николай Бухарин (Бухарчик Сталин таъбирида) Сталинга совет давлатининг пойдеворини яратишда ўз ғоялари билан ёрдам берди, гарчи Бухарин кейинроқ Сталин тарафидан репрессия қурбонига айланган бўлсада. Сталин Бухариннинг «партиянинг асосий мақсади», Зиновевнинг «уч шаҳар инқилоби» ғояларидан унумли фойдалана олди. Ҳаттоки Сталин ўзининг ашаддий сиёсий рақиби бўлган Троцкийнинг «деҳқонлар ҳисобига саноатлаштириш» ғоясини ҳам қабул қилиб олди. Агарда Совет Иттифоқида 1927 йилдан кейинги беш йиллик режали иқтисодиётдаги ислоҳотлар Бухарин ғояларига асосланган бўлса, 1928 йил бошларига келиб Сталин бу ғояларни қайта кўриб чиқиш ва яхшилаш борасида фармон беради.

    Кадрлар миллатнинг тақдирини ҳал қилади

    Сталин карьераси ҳақида гап кетганда, аксарият кишилар унинг ҳокимият тепасида 30 йилдан ортиқ вақт мобайнида давлатни шафқатсиз равишда бошқарганлигига урғу берсада, Сталин ҳукумат тепасига келган вақтларда Коммунистик партия бош котиблиги Совет Иттифоқида ҳали асосий сиёсий пост эмаслигини назардан қочиришади. Бош котиб партиянинг етакчиси бўлар экан, ўша кезларда у партиянинг бор имкониятини давлатнинг барча соҳаларига даҳлдорлигига асос солган тизимни барпо қила олди.

    1935 йилда комунистик партия йиғинидаги нутқида Сталин «кадрлар барча муаммолар»ни ҳал қилади деганида, иккиюзламачилик қилмаганди. Кадрлар қайси бир соҳа бўлмасин Сталиннинг обрўсини оширишга ёрдам берарди.  Сталин энг яхши кадрлардан бири ва кадрлар масаласини яхши тушуниши билан ажралиб турар ва ҳокимият тепасига келиши билан комунистик партия котибияти орқали тайинланадиган кадрларни танлаб олиш ислоҳотини амалга оширди. Бу сиёсат аввало, Сталинга ўз сиёсий ҳокимиятини мустаҳкамлаб олишга йўл очган бўлса, иккинчидан, ўз вазифасига лаёқатли бўлган кадрларнинг келишига туртки бўлди. Аммо кадрлар борасидаги Сталлиннинг қатағонлари ҳам ниҳоятда шафқатсиз кечди. Сталиннинг кадрлар масаласидаги услубий ёндашуви рус тарихчилари, хусусан,  Михаил Восленский назарида совет номенклатурасини яратишда хизмат қилади. Америкалик тарихчи Ричард Пайпс назарида Сталиннинг коммунистик партия раҳбариятчилигини ислоҳ қилишга эришиши Сталиннинг бюрократик тизимининг Совет иттифоқида кенг ёйилишига олиб келади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Троцкий билан кечган кураш

    Ҳокимиятга эришиш учун кураш Сталин ва унинг сиёсий саҳнадаги энг катта рақиби, дастлаб конституцион монархия тарафдори, кейин меншевиклар билан иттифоққа кирган Лев Давидович Троцкий ўртасида кечади. Троцкий инқилобдан кейинги даврда Қизил Армияни ташкил қилган, дунё инқилобининг тарафдори, қизиққон ва шахсий эгосини устун қўювчи инқилоб қаҳрамони эди. Троский ва Сталин душманлиги 1918 йилларда бошланган, ўш вақтда Сталин Ленинга ёзган бир мактубида «кеча бизга қўшилган Троцкий партия аъзоларини хулқ одобига ўқитмоқда» деб ёзганди. Троскийнинг раҳбарлик қобилияти Россиядаги фуқаролар уруши даврида сайқалланади, аммо унинг ҳарбий стратегияси тинчлик даврида руслар учун ҳеч қандай фойда келтирмаган сиёсат сифатида танқид қилинади.

    Ленин вафот этган пайтда Троцкий Тифлисдаги санаторияда даъволанар экан, Сталин ўзининг рақибига санаториядан қайтмасликни маслаҳат беради. Шу боисдан Троцкий Ленининг дафн маросимида ҳам қатнаша олмайди. Қолаверса, Троцкийнинг ўзи ҳам пойтахтга қайтмасликка аҳд қилган, унинг назарида Сталин Ленинни заҳарлаган деган ишонч бор эди. 1925 йилда Троцкий ҳарбий ва денгиз халқ комиссарлиги лавозимидан олиб ташланади ва унинг ўрнига Михаил Фрунзе олиб келинади.

    Троцкийнинг радикал ва кескин ислоҳот дастури унинг кўплаб тарафдорларини ҳам ундан юз ўгиришга олиб келади. Ҳаттоки Николай Бухарин ҳам Троскийнинг ғояларидан кўнгли қолади. Сабаб эса Янги Иқтисодий Сиёсат (НЕП) борасида фикрларнинг хилма-хиллиги эди. Гап шунда эдики, Троцкий НЕП орқали бутун дунёда комунистик инқилобни амалга оширишга ундарди, Бухарин эса бундай сиёсат мамлакатни жар ёқасига олиб келиб қўйишини таъкидларди. Натижада, айнан Бухарин Троцкийни сургун қилинишига сабабчи бўлган шахс бўлади.

    Лев Троцкий сургун қилинади ва умрини Мексикада ўтказишга мажбур бўлади. Сталин эса «троцкизм»дан мамлакатда оммавий қатағонларни амалга оширишда яхшигина фойдаланади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Сиёсий «покланиш»

    Троцкий мағлубиятга учрагач Сталин якка ҳокимиятга интилишда Зиновев ва Каменевга қарши кураш бошлайди. 1925 йилда Зиновев ва Каменевнинг сўл мухолифат партияси «феодалчилик»да айбланади. Сталин назарида Зиновев ва Кеменев комунистик партияни бўлиб юбришга уринишда айбланади. Сталин Лениннинг мерўсхўри вазифасини бажаришга киришар экан, Ленин таянган Зиновев ва Каменевлар эндиликда Сталин учун хушланмайдиган ва хавфли инсонларга айланади. Сталин бор бюрократик кучини ишга солиб, уларни марказий аппаратдан четлаштиришга эришади. Троцкий оғлига ёзган бир мактубида қуйидаги воқеани эсга олади: «Бир куни Сталин, Дзержинский ва Каменев қандайдир бир воқеани нишонлар экан, суҳбат ким нимани кўпроқ ёқтиришига бориб тақалади. Сталин шу суҳбат чоғида ҳаётдаги энг тотли нарсаси қурбонини яхшилаб нишонга олиш ва ундан кейин аниқ зарба бериш, шундан кейин хотиржам ухлаши» ҳақида айтганлигини хотирлайди. Сталин Ленин суянган шахсларни турли сохта сиёсий айбловлар билан қорага ботирар экан, унинг мақсади якка ҳукмронлик ва ўз иродасини бутун халқлар иродаси сифатида кўрсатишга таянганди. Турли сиёсий тамғалар эса Сталинни Лениннинг «ҳақиқий» издоши сифатида кўрсатишга хизмат қилди.

    Сўнг сўз ўрнида

    1953 йилнинг 5 мартида Иосиф Сталин вафот этади. Бу вақтга келиб Сталин совет миллатларининг буюк раҳнамоси шарафига сазовор бўлиб улгурганди. Уинстон Черчилль таъбири билан айтганда «Сталин ҳокимиятни «қўлқопсиз» эгаллаб, ўзидан кейин атом қуролига эга бўлган дунё мамлакатини қолдиришга» эришганди. Бироқ бундай қудратнинг остида эса миллионлаб ҳақ-ҳуқуқлари топталган, бесабаб тоталитар тузумнинг қурбонига айланган, оиласи ва яқинларидан айрилган тақдирлар ётарди.
    06.04.2021, 12:46   Изоҳ (0)   93835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ Россиядан қурол сотиб олгани учун Туркияга қарши санкциялар жорий қилади

    06.04.2021, 11:49

    АҚШ Россиядан Украина чегарасидаги «провокациялар»га изоҳ беришини талаб қилди

    06.04.2021, 11:17

    Иорданиянинг фитнада айбланаётган собиқ валиаҳд шаҳзодаси ўз тақдирини қиролга ишониб топширишини маълум қилди

    06.04.2021, 10:14

    Саудия Арабистони Рамазонда COVID-19’га қарши эмланганларга зиёрат учун рухсат беради

    06.04.2021, 09:11

    Гана жанубидаги соҳилга 60 дан зиёд ўлик дельфин чиқиб қолди

    06.04.2021, 06:30

    Черногорияда Сребреница геноциди ҳақидаги гаплари учун адлия вазирининг истеъфоси талаб қилинмоқда

    06.04.2021, 06:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода 92 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 20 июн, 12:22

    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим

    Реклама | 20 июн, 12:00

    Қўшработ туманидаги ўқувчилар учун 17 та мактаб автобуси тақдим этилди

    Ўзбекистон | 20 июн, 12:09

    “Ливерпуль” эгаси бўлган Fenway Sports Group Ла Лига клубини сотиб олишни режалаштирмоқда

    Спорт | 20 июн, 12:05

    МИБдан салкам 19 млрд сўм қарздорлиги бор Хоразм вилояти ҳокимлиги 1,7 млрд сўмга қимматбаҳо автомобиллар харид қилмоқда

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:57

    Ўн кунлигида ажралган хитойлик эгизаклар ҳақиқатни билмасдан энг яқин дугонага айланди

    Қўзиқорин | 20 июн, 11:34

    “Ўзбекистонда” 21 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 20 июн, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.