• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага суд ҳукми ўқилди

    Жиноят ишлари бўйича Чирчиқ шаҳар судида 5 апрель куни Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош шифокори Гулжаҳон Йўлдошевага ва бошқаларга нисбатан очилган жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриш якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Хабарда айтилишича, суд Гулжаҳон Йўлдошевани Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 2-қисми «а», «б», «в», «г» бандлари, 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) 3-қисми «а» банди ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди.

    Унга 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Жиноят кодексининг 62-моддасига асосан, Гулжаҳон Йўлдошева 2020 йил 8 сентябрда ушланиб, суд ҳукми чиқарилган кун, яъни 2021 йил 5 апрелга қадар унга нисбатан қамоққа олиш ва уй қамоғи эҳтиёт чоралари қўлланилганини инобатга олиб, тайинланган озодликни чеклаш жазоси муддатидан 6 ой 27 кун чиқарилди. Натижада Гулжаҳон Йўлдошевага тайинланган озодликни чеклаш муддати 3 йил 5 ой 3 кунни ташкил қилди, шу билан бирга, у 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатиладиган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

    Озодликни чеклаш доирасида Гулжаҳон Йўлдошевага сутканинг соат 22:00 дан 06:00 гача бўлган вақтида яшаш жойидан чиқиши тақиқланди. Унга, шунингдек, Чирчиқ шаҳар ИИБ пробация гуруҳининг рухсатисиз яшаш жойини ўзгартириш ва ундан чиқиб кетиш тақиқланади.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Яна бир судланувчи Шаҳназар Рўзметов (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси шифокори) Жиноят кодексининг 116-моддаси (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) 3-қисми ҳамда 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) 2-қисми «а», «б» бандлари ва 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва унга бир йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Жаҳонгир Зиёдуллаев (Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази шифокори)га қўйилган айбловлардан 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатнинг қалбаки эканлигини била туриб, ундан фойдаланиш) олиб ташланди. Шу билан бирга, у Жиноят кодексининг 116-моддаси 3-қисми (касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одамлар ўлимига сабаб бўлиши) ва 28,228-моддаси 2-қисми «б» бандида (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди ва 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

    Алишер Дадаматов (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош ҳисобчиси)га қўйилган айбловлардан 25,167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан жуда кўп миқдорда талон-торож қилиш) олиб ташланди. Шу билан бирга, у Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «б», «в», «г» бандларида (мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб такроран ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Жанар Акимова (Тошкент вилояти юқумли касалликлар шифохонаси собиқ бош ҳисобчиси вазифасини бажарувчи) Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми «б», «в», «г» бандларида (мансаб мавқейини суиистеъмол қилиш йўли билан бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб такроран ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга 2 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ойлик иш ҳақининг 15 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Эслатиб ўтамиз, коронавирусга чалинган бемор ўлими ва 250 миллион сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, қамоққа олинган Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевага нисбатан жиноят иши 2020 йил 11 августда Чирчиқ шаҳар прокуратураси томонидан қўзғатилган. 8 сентябрга келиб, эҳтиёт чораси сифатида айбланувчи қамоққа олинган эди.

    Унинг қамоққа олиниши жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бир қатор давлат ва нодавлат ташкилотларнинг раҳбарлари, хусусан, Сенат раиси Танзила Норбоева, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси ўринбосари, гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия аъзоси Саида Мирзиёева мазкур ҳодисага муносабат билдириб, прокуратурани шифокорга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чорасини ўзгартиришга чақирган. Шундан сўнг Гулжаҳон Йўлдошева 6 октябрь куни уй қамоғига ўтказилганди.

    Гулжаҳон Йўлдошева ва бошқаларга нисбатан суд жараёнлари 2020 йил 27 ноябрь куни бошланган эди. Прокурор суддан Тошкент вилояти бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошевани 5 йилга озодликдан чеклашни сўраганди.

    05.04.2021, 21:26   Изоҳ (0)   99430
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифни қабул қилди

    05.04.2021, 20:43

    Ўзбекистон аэропортларида асосий йиғим ва тарифлар 27 фоизга пасайтирилмоқда

    05.04.2021, 20:09

    Тошкент шаҳар маъмурий суди собиқ судьяси ва суд ходимларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича баёнот берилди

    05.04.2021, 19:51

    Нукусда йигит ўзига таниш бўлган қиз ва унинг ёнидаги болани пичоқлаб қўйди. Қиз шифохонада вафот этди

    05.04.2021, 19:11

    Яна бир фуқаронинг ўлиги Юнусобод ИИБ идорасидан чиққани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан изоҳ берилди

    05.04.2021, 18:46

    «Учта қўйимни бўғизлаб кетган». Касбида яшовчи аҳоли туман масъуллари инкор этган махлуқ ҳамон уларга зарар етказаётганини, масъуллар буни инкор этишдан нарига ўтм...

    05.04.2021, 18:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.