Навоийда ўзига тегишли бўлмаган ерни ноқонуний сотмоқчи бўлган амалдор қўлга олинди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида хабар берилди.
Маълум қилинишича, Ғ. исмли мансабдор шахс Навоий шаҳридаги ўзига тегишли бўлмаган 200 квадрат метр ер майдонини 150 минг АҚШ доллари эвазига бошқа бир фуқарога сотишни ваъда қилган.
Фуқаро Ғ. ушбу маблағдан 70 минг АҚШ долларини олаётган пайтида Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий шаҳар бўлими ва Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввал СамДУда декан ўринбосари талабадан 500 доллар пора олаётганда ушлангани, Сурхондарёда сингил 137 млн сўм олиб қайтармаган акасини судга бергани ҳамда Ўзбекистонда 2600 дан ортиқ кишини чув туширган International Job Organization агентлиги раҳбарлари устидан суд ҳукми эълон қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)