• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    ОАВ: Иорданияда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олиниб, собиқ валиаҳд шаҳзода уй қамоғига жойлаштирилди

    Иордания ҳукумати «мамлакат барқарорлигига таҳдид» суриштируви доирасида қироллик собиқ валиаҳд шаҳзодаси ва яна 20 га яқин одамни ҳибсга олди. Бу ҳақда The Washington Post ўз манбаларига таяниб хабар берди. Айни вақтда Иорданиянинг Petrа агентлиги шаҳзоданинг қўлга олинганини рад этмоқда.

    Фото: AP Photo

    Фото: AP Photo

    Марҳум қирол Ҳусайн ва унинг тўртинчи рафиқасининг тўнғич ўғли шаҳзода Ҳамза ибн Ҳусайн Аммондаги ўз саройида уй қамоғига жойлаштирилган. Қироллик ҳукумати унинг ўз ўгай акаси қирол Абдулла II ни тахтдан ағдариш мақсадидаги эҳтимолий фитнасини текширмоқда. Бу ҳақда The Washington Post’га Яқин Шарқ разведкасининг юқори мансабли вакили маълум қилган.

    Ҳукумат фикрича, фитнада қироллик оиласининг камида яна бир аъзоси, шунингдек, мамлакатдаги қабилалар сардорлари ва хавфсизлик органлари вакиллари қатнашган. Яна баъзи кишиларнинг ҳибсга олиниши кутилмоқда, деб нашрга разведка ходими анонимлик шарти билан маълум қилган.

    Шаҳзода Ҳамза тўрт йил давомида Иордания валиаҳд шаҳзодаси бўлган, шундан кейин ушбу мақом ҳозирги қиролнинг тўнғич ўғлига берилган. Эҳтимолий фитна иштирокчилари ўз режаларини амалга оширишга қанчалик яқин қолгани ва улар айнан нимани режалаштиргани ҳозирча ноаниқ.

    Разведка вакили режани «яхши ташкиллаштирилган» деб тавсифлади ва фитначиларнинг, афтидан, хорижий алоқалари бўлганини айтди, аммо тафсилотларни келтирмади.

    Кейинроқ шаҳзода Ҳамза уй қамоғига жойлаштирилганини тасдиқлади. Унинг видеомурожаатини адвокати BBC’га тақдим этган.

    «Иордания Қуролли кучлари бош штаби бошлиғи ёнимга келиб, кўчага чиқишим, одамлар билан мулоқот қилишим ва учрашишимга рухсат берилмаслигини, чунки мен қатнашган учрашувларда ёки менинг иштирокимдаги тадбирлар якунлари бўйича ижтимоий тармоқларда ҳукумат ёки қиролликка нисбатан танқидлар қайд этилган экан», — деди Ҳамза ибн Ҳусайн.

    Собиқ валиаҳд шаҳзоданинг сўзларига кўра, у уй қамоғида бўлиб, интернет ва телефондан узиб қўйилган. Айни пайтда Ҳамза ибн Ҳусайн ҳукумат вакилларига нисбатан танқидларда шахсан айбланмаганини таъкидлади.

    Шунингдек, у ҳеч қандай «чет эл фитнаси»да қатнашмаганини ва ҳукумат фаолиятини танқид қилмаганини билдирди. «Ҳукумат тузилмасида сўнгги 15-20 йилдан буён устунлик қилиб келган ва йилдан йилга ёмонлашиб борган бошқарувдаги хатоликлар, коррупция ва қобилиятсизликлар учун мен жавобгар эмасман», — деди Ҳамза ибн Ҳусайн.

    Айни вақтда Иорданиянинг Petrа агентлиги шаҳзода Ҳамзанинг ҳибсга олинганини рад этмоқда. Иордания Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбари генерал майор Юсуф Аҳмад ал-Ҳунайтийнинг агентлик томонидан эълон қилинган баёнотида айтилишича, шаҳзода Ҳамзадан «Иордания хавфсизлигига ҳужум қилиш учун қўлланилаётган хатти-ҳаракатлар»ни тўхтатишни сўрашган. Юқори мансабли ҳарбийнинг сўзларига кўра, «суриштирув давом этмоқда ва унинг натижалари ошкор этилади».

    Petrа ахборот агентлиги хабаридан ҳибсга олинган икки кишининг исми маълум бўлди, булар шериф Ҳасан ибн Зайд ва Басем Иброҳим Авадалла. Шaриф Ҳасан ибн Зайд Иордания қироллик оиласига алоқадор. Араб ОАВларига қараганда, унда иккита — Иордания ва Саудия паспортлари бор. Баъзи ОАВлар қайд этишича, у Иордания қиролининг Саудия Арабистонидаги элчиси бўлган. Аммо бошқа ОАВлар элчи Басем Иброҳим Авадалла бўлганини таъкидламоқда. У эса турли йилларда қироллик судига раҳбарлик қилган, қироллик канцелярияси раҳбари, молия вазири, режалаштириш ва халқаро ҳамкорлик вазири бўлган. Айни пайтда у БААда «Тамух» компанияси бош директори ҳамда Аrab Bank—Jordan вице-президенти лавозимини эгаллаб турибди.

    Мавзуга доир:

    • «Агар ўзбеклар Иордания ҳақида билганидами, жон деб келган бўларди». Амманда таҳсил олаётган ўзбекистонлик Фадрийя Фарҳод ҳикояси
    • Иордания подшоҳи кўча тозаловчисини футбол кўриш учун уйига таклиф қилди (фото)

    04.04.2021, 10:11   Изоҳ (0)   20485
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малика Диананинг биографи Меган Марклни Опра Уинфрига ёлғон интервью берганликда айбламоқда

    04.04.2021, 09:15

    Хитой телекомпанияси уйғурлар геноцидига оид айбловларга қарши турувчи сохта журналистни яратганликда айбланди

    03.04.2021, 23:15

    АҚШ Конгресси биноси олдидаги тўсиққа машина келиб урилди. Ҳайдовчининг ҳужуми туфайли полициячи ҳалок бўлди

    03.04.2021, 20:20

    Байден ва Зеленский қарийб бир соат давом этган илк музокараларни ўтказди

    03.04.2021, 17:14

    АҚШ воситачи давлатлар орқали Эрон ядровий келишувига қайтиши мумкин

    03.04.2021, 14:15

    Беларусь давлат хавфсизлик қўмитаси Тихановскаяни террорчиларга алоқадор одамлар рўйхатига киритди

    03.04.2021, 10:28
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ироқдаги Курдистон ишчилар партияси аъзолари Туркия билан келишиш учун оъз қуролларини ёқиб юборди

    Дунё | 12 июл, 12:20

    Марлон Тапалес Наоя Иноуэ ва Муроджон Аҳмадалиев ўртасидаги жанг олдидан япониялик боксчига ёрдам беради

    Спорт | 12 июл, 12:10

    Ўзбекистон | 12 июл, 12:00

    Трамп Украина учун янги ёрдам пакетини тайёрламоқда — Politico

    Дунё | 12 июл, 11:45

    YouTube эндиликда сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеороликларга пул тўламайди

    Лайфстайл | 12 июл, 11:35

    “Реал Мадрид” 100 млн еврога футболчи харид қилмоқчи

    Спорт | 12 июл, 11:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.