«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду жароҳатини тиклаётган «Барселона» ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ансу Фатини қўллаб-қувватлади.
Каталон клубининг 18 ёшли футболчиси жароҳатдан тикланиш жараёни акс этган видеони эълон қилди: «Тикланяпман, яқин орада майдонга қайтаман».
Роналду Instagram саҳифасида Фатининг бу хабари билан бўлишди ва уни қўллаб-қувватлади: «Қани олға, Ансу Фати! Сен яқинда қайтасан! Тўхтама!».
Фати Ла Лига жорий мавсумида 7 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди. Футболчи 7 ноябрда тиззасидан жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиққанди.
Эслатиб ўтамиз, Роналду 2009—2018 йиллар мобайнида «Реал» сафида тўп сурган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)