Тошкент вақти билан 3 апрель тонгида АҚШнинг Анкасвилл шаҳрида Bellator 255 мусобақаси бўлиб ўтди.
Унда UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг амакиваччаси Усмон Нурмагомедов (12-0) промоушендаги дебют жангини ўтказди.
Россиялик яккакурашчига мезбон спортчи Майк Ҳемел (7-5) рақиб бўлди. Жанг тўлиқ, 3 раунд давом этди. Ҳар бир раундда ўз устунлигини намойиш этган Усмон якунда ҳакамлар томонидан бир овоздан ғолиб деб топилди — 30:27, 30:27, 29:28.
Шу тариқа Усмон Нурмагомедов Bellator’даги дебют жангини ғалаба билан якунлади.
Эслатиб ўтамиз, Усмоннинг акаси Умар Нурмагомедов UFC’да фаолият юритади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)