«Барселона» ҳимоячиси Херард Пике болалик вақтида «Реал»га қарши ўйнаганини ёдга олди.
Ўшанда каталон клуби 2:0 ҳисобида олдинда бораётган, бироқ якунда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди. Мадридликлар сафида Альберто Лора ҳет-трик қайд этган, сўнгги голда футболчи тўпни Пикедан олиб қўйганди.
Пике ҳужжатли фильмдаги саҳнада ўша ўйин видеотасвирига қараб шундай деди: «Бу қоида бузиш, йигитча! Ҳакамлар ёшлар тоифасидан бошлаб «Реал»га ёрдам беради».
Пике 1997—2004 йиллар мобайнида «Барселона» тизимида бўлган ва «Манчестер Юнайтед»га йўл олган. 2008 йилда эса жамоага қайтиб, ҳозиргача тўп суриб келмоқда. 34 ёшли футболчи 2020/21 йилги мавсумда Ла Лигада 11 та ўйин ўтказди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)