Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов «Уфа»нинг февраль март ойларидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
«Спартак»дан ижара асосида олинган футболчига мухлисларнинг 45 фоизи овоз берган. Кейинги ўринлардан Тимур Жамалетдинов ва Александр Беленов жой олди.
20 ёшли футболчи февраль ва март ойидаги ўйинларда битта голли узатма амалга оширди. Шунингдек, Остон бу вақт давомида 12 марта тўпни рақибдан олиб қўйган, 29 бор дриблинг ишлатган ва унинг 86% узатмаси аниқ чиққан.
Ўрунов қишки трансфер ойнасида «Спартак»дан ижара асосида «Уфа» сафига қайтганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)