Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) тарихда биринчи марта Суперлига учрашувлари видешарҳини сотиш бўйича келишувга эришди.
Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича, «Championat.asia» сайти Суперлига 2021 йилги мавсум учрашувларидан 10 дақиқагача бўлган видеошарҳ тайёрлаш, уларни ижтимоий тармоқлар ва сайтга жойлаш ҳуқуқини сотиб олди.
Келишувнинг молиявий тафсилотлари маълум қилинмаган. Бунга қадар бу ҳуқуқлар фақат ПФЛ ва «Спорт» телеканалларига тегишли эди.
Эслатиб ўтамиз, ПФЛ 2020 йилги мавсумда Суперлига, Ўзбекистон Кубоги, Биринчи лига ҳамда аёллар Олий лигаси учрашувларини «MyCujoo» платформаси орқали онлайн эфирга узатди ҳамда илк марта онлайн трансляциялар орқали даромад қилди. «MyCujoo» билан шартнома 2021 йил якунига қадар амал қилади. ПФЛ 2021 йилги мавсум даромади ўтган йилдагидан кўпроқ бўлиши устида иш олиб боряпти.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)