БААнинг «Шаржа» клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров ҳомийлигида Қарши шаҳрида боғча барпо этилди. Бу ҳақда «Nasaf News» хабар қилмоқда.
«Chиccо 29» номли давлат хусусий шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим муассасасини қуриш учун футболчи томонидан 500 минг доллар ажратилган.
30 март куни болалар боғчасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Шукуровнинг ўзи, Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, «Насаф» футбол клуби бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ва «Юрак амри» лойиҳаси раҳбари Сардор Раҳимхон қатнашган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)