• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «‘Роддом’га кетаётган аёллар ҳам юрак ҳовучлаб ўтишга мажбур». Қамашидаги осма кўприклар аҳоли эътирозига сабаб бўлмоқда

    Қашқадарёнинг чекка қишлоқларидаги кўприклар ва аксариятининг аҳволи аянчли экани янгилик эмас. Хусусан, Қамаши тумани «Чангак» маҳалла фуқаролар йиғини Оқдаҳана қишлоғида ҳам хавфли кўприкдан мактаб ўқувчилари, ўрни келса, туғуруқхонага кетаётган аёллар ҳам фойдаланишга мажбур. «Дарё» мухбири Отабек Қўлдошев фуқаро мурожаати асосида Қамаши туманида бўлиб, ҳудуддаги осма кўприклар аҳволини ўрганди.

    Оқдаҳана қишлоғидаги кўприк.

    Оқдаҳана қишлоғидаги кўприк.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Қоракўз қишлоғидаги кўприк.

    Қоракўз қишлоғидаги кўприк.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Чангак» маҳалласидаги Оқдаҳана ва Қоракўз қишлоғида иккита осма кўприк бор — бирининг узунлиги 80 метр бўлса, иккинчисиники 60—70 метр атрофида.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Ҳар иккала кўприк ҳам фойдаланиш учун хавфли ҳолатга келиб қолган, бироқ аҳолида бу кўприклардан фойдаланмасликдан ўзга чора йўқ.

    Гулноза Холбоева.

    Гулноза Холбоева.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Шу кўприкдан кунда бўлмаса ҳам, ҳар икки-уч кунда бир ўтиб-қайтамиз. Ёмғирли кунларда кўприкдан ўтишга жуда қийналамиз. Ўрмалаб қоламиз ҳатто. Кексалар умуман ўтолмайди — ёмғир тиниб, кўприк ёғочлари қурисагина ўтишади», — дейди Оқдаҳанада яшовчи Гулноза Холбоева.

    «Ишга бориш учун ҳар куни шу кўприкдан ўтамиз. Ёши катталар-ку аммаллаб ўтади, аммо болаларимиз жуда қийналади. Баъзан мактабга боролмай қолади. Ўтган кунгидек кучли шамол бўлса, кўприкнинг ёғочларини учириб кетади. Шу ердаги одамлар яна ўзаро пул йиғиб, таъмирлаймиз», — дейди аҳоли вакилларидан яна бири Тиркаш Бобоқулов.

    Тиркаш Бобоқулов.

    Тиркаш Бобоқулов.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Шу ерда яшовчи 65 ёшли Абдулла бобо Эгамбердиевнинг сўзларига кўра, 80 метрлик кўприкнинг қурилганига 30 йил бўлган.

    Абдулла бобо Эгамбердиев.

    Абдулла бобо Эгамбердиев.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Ҳашар йўли билан қурилганди. Дарёдан кўп сел келса, кўприкни оқизиб кетади. Яна таъмирлаб, фойдаланиб келамиз. Бу бўйича Қамаши туман ҳокимлигига, вилоят ҳокимлигига мурожаат қилиб, ёрдам сўрганмиз. Аммо натижа чиқмаган», — дейди отахон.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Қишлоқдаги оилавий поликлиникада ишловчи Раиса Хўжанованинг айтишича, баландлиги 10 метр бўлган бу кўприк ёғочлари жуда сифатсиз, талабга жавоб бермайди.

    Раиса Хўжанова.

    Раиса Хўжанова.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Кўприкдан ўтиб-қайтишга қийналаман, тўғриси. Аммо бошқа имконимиз йўқ. Кўприк ёғочлари жуда ингичка. Сув эса кўп ва тошиб келади. Бу муаммога ҳеч ким эътибор қаратмаяпти», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Бошқа бир фуқаро — Нуриддин Хўжановнинг маълумот беришича, аҳоли туман газ корхонаси олиб келган оғир газ баллонларни ҳам шу кўприкдан кўтариб ўтади.

    Нуриддин Хўжанов.

    Нуриддин Хўжанов.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «‘Тумангаз’га раҳмат, газ баллон билан мунтазам таъминлаб келмоқда. Аммо газ баллонлар олиб келинганида, дарёда сув кўп бўлса, машина ўтолмайди, шу боис одамлар газ баллонларини кўприкдан кўтариб ўтишга мажбур. Мактаб ўқувчилари ҳам шу кўприкдан ўтиб, мактабга боради. Сел келган пайтда болаларимизни ўйлаб, қўрқамиз. Қишлоқда тўй бор, маърака бор, шундай вақтларда отахонлар ҳам кўприкдан ўтолмайди. Туғуруқхонага бориши керак бўлган аёллар ҳам шу кўприкдан юрак ҳовучлаб ўтишга мажбур», — дейди Нуриддин ака.

    Наргиза Жўраева.

    Наргиза Жўраева.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Қоракўз қишлоғидаги узунлиги 60—70 метр атрофида бўлган кўприк 2—3 метр баландликдан ўтади. Шу қишлоқда яшовчи Наргиза Жўраеванинг айтишича, бу кўприк ёш болалар фойдаланиши учун айниқса хавфли.

    «Кўпригимиз жудаям хавфли. Болаларимиз ўзи ўтмасин деб, уларни ўзимиз олиб ўтиб, яна олиб қайтамиз. Жуда қийналяпмиз, масъуллар эътибор берса яхши бўларди», — дейди у.

    Абдурауф Бегалиэв.

    Абдурауф Бегалиэв.
    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Чангак» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Абдурауф Бегалиевнинг айтишича, Қораўзакдаги осма кўприк 2010 йилдан сўнг, аҳоли томонидан ҳашар йўли билан қурилган.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    «Кўприкдан 40 га яқин хонадон фойдаланади. Тўғри, кўпригимиз ҳолати жуда хавфли бўлиб қолган. Куни кеча келган сел кўприк ёғочларини оқизиб кетди ва у янада хавфли кўринишга келиб қолди. Биз имкон қадар одамлар ёрдами билан кўприкни тузатиб, фойдаланиб келяпмиз. Лекин талабга жавоб берадиган кўприк бўлса, яхши бўларди», — дейди маҳалла раиси.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Бегалиевнинг қўшимча қилишича, Қамаши тумани ҳокимлиги кўприклар билан боғлиқ ушбу вазиятдан бохабар. «Ҳокимиятдагилар 80 метрлик кўпригимизни таъмирлаб беришларини айтишганди. Бу ҳолатдан ҳамманинг хабари бор», — дейди у.

    Фото: «Дарё» / Камил Фахрутдинов

    Туман ҳокимлиги муносабати

    Қамаши туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Нурбек Расуловнинг «Дарё»га маълум қилишича, 29 март куни кечки пайт туман ҳокимининг капитал қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Қурбон Ҳайдаров узунлиги 60—70 метр атрофида бўлган энг хавфли кўприкни бориб кўрган ва кўприк таъмири бўйича маҳалла оқсоқоли билан суҳбатлашган.

    Фото: Қамаши туман ҳокимлиги

    «Қоракўз қишлоғида яшовчи 30 тача хонадон шу кўприкдан фойдаланади. Кўприк таъмирга муҳтож, ёш болалар учун жуда хавфли. Кўприкни ўз кучимиз билан таъмирлаб турибмиз, лекин бу кўпга бормаяпти. Мутахассислар келиб ўрганиб, талаб даражасида кўприк қуриб берилса, ўтиш учун хавфсиз ҳолатга келарди. Қурилиш бошланса, биз ҳам қараб турмаймиз», — деган қишлоқ оқсоқоли Кўчар Назаров ҳокимлик масъуллари билан суҳбатда.

    Фото: Қамаши туман ҳокимлиги

    «Маҳалла оқсоқоли кўприк таъмири юзасидан қишлоқ аҳлининг таклифларини билдирди. Таъмирлаш ишлари билан шуғулланадиган фирмаларга ушбу кўприк бўйича мурожаат қиламиз. Мутахассислар келиб ўргангач, кўприк таъмири бўйича аниқ хулосага келинади, қанча маблағ зарурлиги маълум бўлади. Шундан сўнг қачон таъмирланишига аниқлик киритилади», — деди ҳоким ўринбосари Қурбон Ҳайдаров.

    Фото: «Дарё»/ Камил Фахрутдинов
    30.03.2021, 13:08   Изоҳ (0)   18618
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазирининг тор доирадаги мулоқоти бўлиб ўтди

    30.03.2021, 12:46

    Ўзбекистонда 31 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    30.03.2021, 12:22

    Марказий банк Ўзбекистон сўнгги 10 йилда экспорт қилган олтин ҳажмига оид маълумотларни эълон қилди

    30.03.2021, 12:10

    Фото: Мирзиёевлар оиласи Венгрия бош вазири ва рафиқасини кутиб олди

    30.03.2021, 11:56

    Самарқандда тўрт кишининг ис газидан заҳарланиб вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    30.03.2021, 11:46

    Ўзбекистон транспорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

    30.03.2021, 11:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.