• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 11 кунда 150 минг нафардан ортиқ бола полиомиелитга қарши эмланди

    Ўзбекистонда полиомиелитни назорат қилиш кучайтирилгани ҳақида хабар берилган эди. ССВ матбуот хизматининг хабар беришича, 10 мартдан бошлаб 11 кун давомида 5 ёшгача бўлган 150 минг нафардан ортиқ сурхондарёлик бола касалликка қарши эмланди.

    Фото: ЮНИСЕФ

    Фото: ЮНИСЕФ

    Бу ҳақда вазирлик қошидаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим мудири Дилором Турсунова маълум қилган. Унинг айтишича, эмлаш тадбирида 300 минг доза инактивлаштирилган полиомиелитга қарши вакцина қўлланилди. 2010 йилда Ўзбекистондаги барча 5 ёшгача бўлган болалар ҳамда Сурхондарё вилоятидаги 35 ёшгача бўлган аҳоли полиомиелит касаллигига қарши эмланган.

    Дилором Турсунованинг қайд этишича, Ўзбекистонда полиомиелит касаллиги билан оғриган бемор охирги марта 1995 йилда қайд этилган. Бу йўналишда олиб борилган қатъий санитария ҳолатни яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар орқали Ўзбекистон 2002 йилда «Полиомиелитдан ҳоли бўлган ҳудуд» деган сертификатга эга бўлди.

    Қўшни Тожикистон ҳудудида эса, 2010 йилда ҳам ўткир юқумли полиомиелит касаллиги, поливируснинг биринчи типига чалинган бемор аниқланган. Ўша пайтда олиб борилган тезкор эҳтиёт чоралари сабабли бу хасталик Ўзбекистонга кириб келмади. Айни пайтда эса ЖССТ Тожикистонда болалар полиомиелити авж олгани сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилди.

    Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бўлим мудирининг билдиришича, Ўзбекистонда бу касаллик тарқалишининг олдини олиш учун доимий равишда мониторинг олиб борилади. Шунингдек, қўшни давлат билан чегара ҳудудлардан кириб келаётган фуқароларда полиомиелит касаллиги аломатлари борлигини аниқлаш чора-тадбирлари тўлиқ кўрилган. Айни пайтда ЖССТга мутасаддилар томонидан Ўзбекистондаги барқарор вазиятни мониторинг қилиш ҳамда полиомиелит касаллигининг олдини олишда ҳамкорликда амалий ишлар олиб бориш бўйича таклиф киритилди.

    ЖССТ маълумотларига кўра, полиомиелит — вируслар келтириб чақирадиган юқори инфекцияли касаллик. Касаллик асаб тизимини шикастлайди, бир неча соатларда умумий фалажликка олиб келиши мумкин. Полиомиелит билан асосан 5 ёшгача бўлган болалар касалланади. Вирус ифлосланган озиқ-овқат маҳсулотлари ва сув орқали ўтади, ичакда кўпаяди ва у ердан асаб тизимига ўтиши мумкин. Инфекцияланган кишиларнинг аксариятида касаллик аломатлари бўлмайди, лекин вирус уларда ахлат орқали чиқиб кетади ва шу орқали у бошқа одамларга юқиши мумкин.

    Инфекцияга чалинишнинг ҳар 200 та ҳолатидан бирида умрбод фалажлик (асосан оёқларда) юзага келади. Иситма, толиқиш, бош оғриғи, қайт қилиш, оёқ-қўллардаги оғриқлар, бўйин қотиб қолиши унинг дастлабки аломатларидир.

    Полиомиелит бедаво, уни фақат эмлаш орқали олдини олиш мумкин. Бир неча маротаба юборилган вакцина болани деярли бутун умри давомида ҳимоя қилади.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон болаларни полиомиелитдан ҳимоя қилиш мақсадида 2018 йилда 4 ойлик болаларга қилинадиган инактивлаштирилган полиомиелит вакцинаси (ИПВ) татбиқ этилганди.

    29.03.2021, 21:59   Изоҳ (0)   12256
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бекободда пул ўғирлаган қизни уриб, ғайритабиий йўл билан жинсий эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилган эркак видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди

    29.03.2021, 21:23

    Ўзбекистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш қайси ҳудудлардан бошланиши маълум қилинди

    29.03.2021, 21:11

    Бухорода қурилаётган бинонинг бир қисми қулаб тушди (фото)

    29.03.2021, 20:12

    Шерзод Асадов мазкур ҳафтада Шавкат Мирзиёев қатнашадиган халқаро тадбирлар ҳақида маълумот берди

    29.03.2021, 19:20

    Венгрия бош вазири Виктор Орбан Тошкентга келди

    29.03.2021, 19:06

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларни «провокацияларга берилмасликка» чақирди

    29.03.2021, 18:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25

    Ўзбекистонда доллар курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:12
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.