• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги фуқароларни «провокацияларга берилмасликка» чақирди

    Ички ишлар вазирлиги 28 март куни Тошкент марказида содир бўлган тартибсизлик бўйича ўзининг расмий позицияси ифодаланган видеолавҳани эълон қилди.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Эслатиб ўтамиз, Амир Темур хиёбони олдида фуқароларни ЛГБТ  фаоллари деб ҳисоблаб, уларга қарши чиқиш қилган 12 киши қўлга олинган эди. Ҳолат юзасидан «безорилик» моддаси бўйича жиноят иши очилган.

    «Охирги кунларда Миразиз Бозоров исмли фуқаро ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Тошкент шаҳридаги Хастимом масжиди олдида ва Амир Темур хиёбонида ноанъанавий жинсий қарашга эга шахслар томонидан оммавий намойишлар ўтказиш бўйича чақириқлар билан чиққан.

    Бозоров бундан аввал ҳам бир неча бор жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шахснинг қадр-қимматини камситувчи, миллатимизга хос бўлмаган хурмача қилиқлари акс этган видеолавҳаларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб келган», — дейилади муносабатда.

    Натижада 28 март куни унинг номақбул чақириқларини ўзларига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаган бир гуруҳ фуқаролар мазкур ҳолатга ўз фикр ва қарашларини билдириш мақсадида Амир Темур хиёбонига тўпланган.

    «Бунинг оқибатида, мазкур шахслар томонидан оммавий тартибсизлик содир этилиб, жамоат хавфсизлигига путур етказилган. Ўз навбатида ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур тартибсизлик кескин бартараф этилиб, ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар қўлга олинган», — дея таъкидланади хабарда.

    Видеолавҳада бир неча киши тасвирланган бўлиб, уларнинг юзлари беркитилган. Ушбу фуқароларнинг сўзларидан тушуниш мумкинки, улар рухсатсиз акция иштирокчиси бўлган:

    «Бу боланинг гапларига эътибор берманглар, бунақа фитналарга учиш, алданиш керак эмас экан. Мана, биз алдандик, кўрдик кимлигини. Ақл билан иш қилиш керак экан»;

    «У маълумот ишончли эмас экан, шуни тушундим. Авваламбор, яхшилаб текшириб, кейин ҳаракат қилинса, инсоннинг ўзига фойдаси бор экан»;

    «Ички ишлар органлари ходимлари ҳам айтишяпти, тушунтиришди, шунга қараб хулоса қиламиз»;

    «Бу ерда ҳамма нарсани тушунтиришди, кўп нарсаларни, биринчи ўринда қонунни билмас эканмиз. Озгина ёшлик, озгина тезлик қилиб қўйдик»;

    «Бу тартибсиз воқеанинг олди олинганидан, халқ тинч ўтирганидан хурсандмиз. Ички ишлар органлари ходимлари тинчлантириш учун ўз ишлари, ўз вазифаларини бажаришди. Ҳар қандай ҳолатда қонуний ҳаракат қилиш тўғри, деган хулосага келдим»;

    «Болаларга айтаманки, агар улар яна ‘нимадир қиламиз’ ёки ‘мана бу ерда йиғиляпмиз, келинглар, гаплашамиз’ каби фитна гап қилса, шошқалоқлик қилиш керак эмас экан. Иложи бўлса, эгаларига — тегишли органларга топшириш керак. Орган ходимлари маслаҳат беради»;

    «Агар мана шунақа йиғилиш қилмоқчи бўлганлар бўлса, биринчидан, менга ўхшаб қонуний тарафини ўрганмасдан борманглар. Бесоқолбозликка қонуний жавобгарлик бор экан. Шунақа чақирувлар тарқаладиган бўлса, умуман борманглар. Ўзим бошимдан ўтказдим, улар фақат хабар тарқатади, ўзлари келмайди»;

    «Қилган хатти-ҳаракатларимиз нотўғри экан, бунақа бесоқолбозларга давлат томонидан чора-тадбирлар бор. Ижтимоий тармоқларда хабарлар келса, уларнинг фитнасига учиб ўтирманглар».

    «Таъкидлаш лозимки, Бозоров илгари ҳам ўзига нисбатан ижтимоий тармоқларда билдирилган эътирозларга жавобан ўзини жабрдийда қилиб кўрсатиб, Ўзбекистонда ноанъанавий қарашларга эга шахсларга нисбатан гўёки босим ўтказилаётганлигига хорижий давлатларнинг вакиллари ва халқаро ташкилотларнинг эътиборини қаратишга уриниб келган. Бузғунчи ташқи кучлар ва ғаразли ниятдаги турли халқаро, ноҳукумат ташкилотлар кўмаги ва қўллови остида ҳаракат қилаётган ушбу шахс бесоқолбозлик ва шу каби салбий иллатларнинг Ўзбекистон қонунчилигида тақиқланган бўлишига қарамасдан, уни оммавий тарғиб қилишга ҳаракат қилган ва фуқароларда норозилик, тоқатсизлик кайфияти шаклланишига шароит яратган», — дейилади ИИВ муносабатида.

    ИИВнинг фикрича, Бозоровнинг «бу ҳаракатлари ҳуқуқий билими саёз ҳамда ҳиссиёт ортидан қувишга мойил фуқаролар томонидан қонунга зид ҳаракатларни содир этиб, ўзбошимчалик ва тартибсизлик содир этишларига замин яратган».

    Шундан сўнг видеолавҳада яна номаълум фуқароларнинг — рухсат этилмаган митинг қатнашчилари ёки уларнинг қариндошларининг сўзлари келтирилган:

    «Укам кимларнингдир гапига учиб, керак бўлмаган ишларни қилган. Шунинг учун ота-оналарни огоҳликка чақираман. Ёшлар, йўқ нарсаларнинг кетидан юрманглар, турли маълумотларга ишонманглар, огоҳ бўлишларингни сўрайман»;

    «Қаттиқроқ бўлиш керак. Биз қаттиқ бўлганимиз билан ота-оналар ҳозир боласига қаттиқ қарамаяпти. Аҳмоқлик қилган ҳаммаси, аҳмоқлик қилгани учун шунақа ҳолатга тушяпти»;

    «Ҳар битта хабарнинг тагига етиб, батафсил ўрганиб, кейин қарор қабул қилишларингни сўрайман. Бу жуда ҳам афсусланарли, ёмон натижаларга олиб келиши мумкин экан. Ҳозир билиб-билмай қон тўкилиши, ташқаридан келаётган ҳар хил хунрезликларнинг боши биз бўлиб қолишимиз мумкин».

    Таъкидланишича, ҳозирда тартибсизлик юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар Тошкент марказида норозилик билдирди

    Аввалроқ Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ЛГБТ ҳуқуқларини ҳимоя қилгани билан танилган блогер Миразиз Бозоровни 28 март, якшанба куни соат тахминан 22:45 Миробод тумани Афросиёб кўчаси 21-уй олдида уч нафар номаълум шахс уриб, тан жароҳати етказган ва воқеа жойидан номаълум тарафга яширингани тўғрисида хабар берганди.

    29.03.2021, 18:35   Изоҳ (0)   36294
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда ушланган шер боласи Тошкент ҳайвонот боғига топширилди

    29.03.2021, 18:10

    Ўзбекистонда ҳафта давомида салқин об-ҳаво сақланиб қолади

    29.03.2021, 17:50

    «Ўзбекистондаги 2265 та маҳаллада умуман сув йўқ» — «Ўзсувтаъминот» раиси

    29.03.2021, 17:13

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна пастлади

    29.03.2021, 17:05

    «Авто 60 ой» иши бўйича суд ҳукми ўқилди

    29.03.2021, 16:27

    Тошкентда ижарада яшаган беш талабанинг ўлимига ис гази сабаб бўлган

    29.03.2021, 14:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10

    “Ньюкасл” ҳимоячисини Сеул аэропортида унутиб қолдирди

    Спорт | 6 август, 12:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.