Испания терма жамоаси ЖЧ—2022 саралаши доирасида 28 март куни Грузияни мағлубиятга учратди (2:1).
Испания терма жамоаси Жаҳон Чемпионатлари саралаш баҳслари доирасидаги кетма-кет 37-ўйинда гол урди ва бу борада Ғарбий Германиянинг рекордини янгилади. Аввалги рекорд (36 ўйин) немислар томонидан 1934—1985 йиллар мобайнида ўрнатилганди.
Бундан ташқари «қизил фурия» ЖЧ саралашларида кетма-кет 65 ўйиндан буён ютқазмаяпти. Бу эса мутлақ рекорд ҳисобланади. Сўнгги бор испанлар 1993 йилнинг март ойида Данияга 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)