Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

«Ўзгидромет» 29 март, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.

Фото: «Дарё»

Фото: «Дарё»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, кундузи бир оз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади, 12—17 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6—8 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3—8 даража илиқ, кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 23—28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси ва кундузи 6—11 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва ерталаб ёмғир ёғиши мумкин, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 23—28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 10—15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 23—28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5—10 даража илиқ, кундузи 8—13 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлади, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, 23—28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида 28 март куни куннинг биринчи ярмида кузатилган кучли ёғингарчилик — жала оқибатида бир неча ҳудудларда сел келгани ҳақида хабар берилган эди. Хусусан, Навоий вилоятининг Нурота, Хатирчи ва Кармана туманларида ҳам сув тўпланиши, тошқин ҳолатлари қайд этилди. Самарқандда ҳам кучли ёмғир кўчаларни сувга тўлдирди, селлар келтириб чиқарди, янги қурилган биноларнинг томини «тешди».

Изоҳ
Асосий янгиликлар