• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Президентга янги матбуот котиби, Амирсой йўлининг чўкиши, Қирғизистон билан келишувлар

    «Сариқ дев»нинг муаллифи 89 ёшида дунёдан ўтди. Болалар ёзувчиси Худойберди Тўхтабоев 1932 йилда Фарғона вилоятида дунёга келган эди.

    Худойберди Тўхтабоев эрта етим қолиб, бобоси ва бувисининг қўлида тарбия топган. Унинг бошидан кечирганлари «Жаннати одамлар» романида тасвирланган, шунингдек «Беш болали йигитча» романида уруш даврларига тўғри келган машаққатли ёшлигини сингдириб юборган. Адибнинг «Сариқ девни миниб»дан ташқари, «Ширин қовунлар мамлакати ёхуд сеҳргарлар жанги», «Мунгли кўзлар», «Йиллар ва йўллар», «Қасоскорнинг олтин боши», «Омонбой ва Давронбой» каби қисса ва романларини ёшлар мириқиб ўқиган.

    Худойберди Тўхтабоев.

    Худойберди Тўхтабоев.
    Фото: «Kitobxon.uz»

    Худойберди Тўхтабоев фаолиятини таълимдан бошлаб кейин матбуотга ўтган. «Тошкент оқшоми», «Совет Ўзбекистони» газеталарида 300 дан ортиқ фелетонлари чоп этилган. Шунингдек, «Гулистон», «Шарқ юлдузи», «Гулхан», «Ғунча», «Ёш куч» журналларида, «Ёш гвардия» ва «Камалак» босма нашрларида ижод намуналари билан иштирок этган. Хорижий китобхонлар орасида Худойберди Тўхтабоев «Сеҳрли қалпоқча» эртак-қиссасининг рус тилига таржимаси билан танилган. «Сеҳрли қалпоқча» ёзувчининг рус тилига таржима қилинган биринчи китоби бўлиб, кейин 40 дан ортиқ тилга ўгирилган ва миллионлаб нусхада чоп этилган. Эртак-қисса 1970 йилги Бутуниттифоқ танловида энг яхши болалар китоби мукофотига лойиқ топилган.

    Адиб кейинчалик республика «Истеъдод» жамғармаси ҳамда «Олтин мерос» халқаро хайрия фондининг раҳбари вазифаларида фаолият олиб борди. «Ўйла, изла, топ!» телеўйинида узоқ йиллар ҳакамлик қилди. Худойберди Тўхтабоев Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон халқ ёзувчиси унвонлари билан тақдирланган.

    Ёзувчининг вафоти муносабати билан мамлакат раҳбарияти, жумладан, Президент Шавкат Мирзиёев, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева, бош вазир Абдулла Арипов, Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов ва бошқалар ҳамдардлик билдирди.

    * * *

    Шавкат Мирзиёевга янги матбуот котиби тайинланди. «Ташқи ишлар вазири ўринбосари Шерзод Асадов Администрацияси раҳбари ўринбосари — президент матбуот котиби бўлади. Мен бугун шу бўйича фармонни имзоладим. Шерзод Асадовнинг билими бор, хорижий тилларни билади, дунёни кўрган», — деди Президент. Шерзод Асадов ҳар битта вазирлик ва идора раҳбарлари матбуот хизматларининг ҳисоботини тинглаб, уларнинг фаолиятини тўғри йўлга қўйишда кўмаклашади.

    Шерзод Асадов 1981 йилда Бухоро вилоятида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган. Рус, инглиз, испан ва турк тилларини билади. Фаолияти давомида турли мамлакатларда атташе, элчихона маслаҳатчиси, элчи каби лавозимларда ишлаган.

    Шерзод Асадовгача президент матбуот котиби вазифасини Комил Алламжонов ва Асаджон Хўжаев бажарган.

    * * *

    Агар тафсилотини билмасдан бу расмни кўриб қолсангиз, «катастрофа-фильм»дан кадр деб ўйлашингиз, фантазияни давом эттириб, баҳайбат махлуқ ер остидан ёриб чиқаётганини тасаввур этишингиз мумкин. Аммо бу ўзимизнинг Амирсой тоғ-чанғи курортининг йўли бўлиб, чўкиб кетганлигидан хабар топган бўлсангиз керак. Амирсойга Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтган йўлнинг 3-километрида, 19-20 пикетида йўл чўкди. Дарҳол транспорт қатнови тўхтатилди ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

    Фото: ИИВ ИҲХББ матбуот хизмати

    Хўш, бинойидек йўл дабдурустдан чўкишига нима сабаб бўлган? Автомобиль йўллари қўмитасининг ёзишича, тоғ ва тоғ олди ҳудудларида бунақаси бўлиб туради. «2021 йилнинг март ойида ‘Амирсой’ тоғ-чанғи курорти ҳудудида кўп миқдорда қор ва ёғингарчилик кузатилиб, намгарчилик меъёридан ортиши сабабли ҳудуддаги грунт ва тоғ жинсларида геологик силжиш содир бўлган. Автомобиль йўли ва йўлга ёндашган қияликлар лёссимон тоғ жинсларидан (суглинкалар, супеслар) ва сунъий тўлдирилган тоғ жинсларидан ташкил топган, остида неоген ётқизиқлари песчаник ва алевролитлар тарқалган. Ушбу геологик силжиш оқибатида кўчки ёриқларидан тахминан ҳажми 50 000 метр кубгача бўлган кўчки фаоллашган. Ўзбекистон хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизматининг маълумотларига кўра ушбу ҳудудда хавфли геологик жараёнлар фаоллашишининг реал хавфи туғилиб, кўчки ёриқларида 6 март кунидан бошлаб олиб борилган кузатиш натижалари ва ўрнатилган топогеодезик рэперлар кўрсаткичига кўра суткасига 10-20 сантиметргача сурилиш, 1 метргача чўкишлар давом этмоқда...», деб ёзмоқда қўмитадагилар.

    Кўчишдан кейин ўрганилганда автотрассанинг 2-3 пикети оралиқлари йўлнинг четки қисмларида 200 метр куб ҳажмда тупроқ силжиши кузатилган. Шунингдек, йўлнинг 33-34-пикети оралиқларида 600 метр куб тупроқнинг сурилиши ва силжиши оқибатида темир-бетон тўсиқ деворининг қисман шикастлангани кузатилган. Мутасаддиларнинг изоҳи, ҳозирча, «об-ҳаво шароитининг ноқулай келганлиги сабабли...».

    * * *

    Қирғизистон президенти ортидан бош вазири ҳам 25 март куни Тошкентга келди. 26 март куни Шавкат Мирзиёев Қирғизистон бош вазири Улуғбек Мариповни қабул қилди.

    Қўшни Қирғизистон билан алоқалар анча жонланиб қолганини айтиш жоиз. Ҳафта бошида Фарғонада Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди. Учрашувда логистика, қишлоқ хўжалиги, саноат, туризм, қурилиш, савдо-сотиқ соҳаларида ҳамкорлик ўрнатиш, ўзаро савдо айланмасини сезиларли ошириш, шунингдек, ижтимоий соҳада алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

    22 март куни Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш бўйича Қирғизистон ҳукумати делегацияси раҳбари — Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси генерал-лейтенант Қамчибек Ташиев Тошкентга келди. Кейинроқ Қамчибек Ташиевнинг маълум қилишича, Ўзбекистон ва Қирғизистон давлат чегаралари бўйича баҳсли масалаларнинг барчасини ҳал қилган. Кампирровот сув омборининг тўғони Ўзбекистон ихтиёрига ўтган, лекин сув омборидан биргаликда фойдаланилади. Чашма булоғидан ҳам биргаликда фойдаланиш бўйича ҳукуматлараро келишув тайёрланади. Бундан ташқари, қатор участкалар бўйича ер алмашувлари амалга оширилади. Демаркация ва делимитация бўйича ҳужжатлар парламентлар томонидан ратификация қилиниши керак.

    Фото: Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати

    Сув масаласида ҳам силжиш бор. Ўзбекистон ва Қирғизистон 750 млн кВт соатгача бўлган ҳажмда электр энергиясини ўзаро етказиб бериш бўйича келишувга эришди. Унга кўра, Тўхтағул сув омборини тўлдириш ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш учун шундай тўхтамга келинган. Ўзбекистон Қирғизистонга 2021 йилнинг март октябрь ҳамда 2022 йилнинг март апрель ойларида, Қирғизистон эса 2021-2023 йилларнинг июнь август ойларида Ўзбекистонга электр энергиясини етказиб беради, деб ёзмоқда «Davletov.uz».

    Аммо Қирғизистон билан алоқаларда асосий мавзу саналган Сўх йўлининг очилиши ҳақида бирор аниқ гап йўқ.

    Ҳозирча, дайжестимизга тўплаганларимиз шулардан иборат. «Дарё»да қолинг. Дунё ва Ўзбекистонда рўй бераётган воқеа-ҳодисалардан энг биринчи хабардор бўлинг.

    28.03.2021, 21:20   Изоҳ (0)   115357
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу шармандаликдан сўнг кўчада қолдим, энди фоҳишалик қиламан-да». Ичкийимда сумалак ковлаган қизлардан бири интервью берди

    28.03.2021, 21:14

    Шерзод Шерматов: «Фарзандининг анъанавий ёки масофавий таълим олиши бўйича қарорни ота-оналарнинг ўзи қабул қилади»

    28.03.2021, 20:13

    Наманганда «Жигули» 3 ёшли болани уриб кетди. Бола шифохонада вафот этди

    28.03.2021, 19:33

    Шуҳрат Абдураҳмонов Ислом Каримов ва Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ҳокимлар фаолиятида қандай фарқ борлигини айтди

    28.03.2021, 19:12

    Ўзбекистонда бир жинсли муносабатларнинг қонунийлаштирилишига қарши бўлган фаоллар Тошкент марказида норозилик билдирди

    28.03.2021, 18:58

    Фото: Танзила Норбоева Қўйлиқдаги мардикор бозорига чиқди

    28.03.2021, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ разведкасида Россия бўйича ишловчи 36 нафар ходим махфий маълумотларга кириш ҳуқуқидан маҳрум қилинди

    Дунё | 22 август, 20:40

    “Боққа тушган ўғрини қоровул ушлаб олиб қулоғидан тортади-ю, худди шундай қочган-да” — Улуғбек Қосимов Денов ҳокими ўринбосари ҳақида

    Ўзбекистон | 22 август, 20:30

    Ҳакерлар Эроннинг ўнлаб нефть танкерлари тизимларини ишдан чиқарди

    Дунё | 22 август, 20:20

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    Дунё | 22 август, 20:08

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.