• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Вадим Абрамов: «Гана гарчи миллий чемпионатда ўйнаётган футболчиларни олиб келган бўлса ҳам жуда кучли жамоа»

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов Гана терма жамоасига қарши кечадиган ўртоқлик ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар қилмоқда.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
     Гана терма жамоаси асосий таркиби билан келмагани ҳақида

    Албатта, кучлироқ жамоа билан ўйнашни хоҳлаймиз. Карантин туфайли ҳозир барчага жуда қийин. Европада ЖЧ—2022 саралаш баҳслари старт олди ва у ердан рақиб топиб бўлмасди. Гана — кучли жамоа, унинг қайси жамоаси бўлса ҳам кучли деб ўйлайман. Биз ҳам олдинги йиғинларда легионерларсиз иштирок этдик ва терма жамоамизни Б ёки V деб атамадик. Шу боис Гана миллий чемпионатида ўйнаётган футболчилардан иборат терма жамоага қарши ўйин анча қийин бўлади. Сабаби улар топ-клубларга ўтишни хоҳлайди. Тожикистон ёки Қирғизистон билан ўйнасак, нима учун кучлироқ жамоа билан ўйнамаймиз дейишади. Гана келса, ундан кўра Тожикистон билан ўйнаганимиз яхши эди дейишади. ЎФАга Гана билан ўйинни ташкил қилиб бергани учун раҳмат айтаман.

    Терма жамоа мураббийлар штабидаги ўзгаришлар борасида

    Бунга асосий сабаб: терма жамоа мураббийлари клубда ишлаши мумкин эмас дейилди. Кападзе терма жамоа штабини тарк этди. Жисмоний тайёргарлик бўйича Антонио Сариоглуни таклиф қилдик. Анвар Ғофуров яқинда футболчилик фаолиятини тугатди ва уни терма жамоага таклиф қилдим. Ундан яхши мураббий етишиб чиқади деб ўйлайман.

    ЖЧ—2022 саралаш баҳслари Саудия Арабистонида ўтиши ҳақида

    Ўйинлар Саудия Арабистонида ўтиши ҳақида нима дейишим мумкин? Ёзда у ерда об ҳаво қандай бўлишини мен биламан. Шунчаки трибунада ўтирсангиз терлаб кетасиз, майдонга тушиб, 90 дақиқа ўйнашни айтмай қўяқолай. Ёзда Саудия Арабистони миллий чемпионат ўйинларини ҳам ўтказмайди. Бироқ ОФК барибир Саудия Арабистонини танлади. Агар биттагина ўйин бўлса тушунардим, аммо қисқа вақт ичида учта ўйин ўтказишимиз керак. Жанубий Америкадаги қайсидир давлат Боливиядаги тоғда футбол ўйнаганда, барча шовқин кўтарганди. Аммо Осиёда ҳеч ким иссиқда футбол ўйнашга қарши эмас.

    Ўйин амалиётисиз қолаётган Одил Аҳмедовнинг ўринбосари ҳақида

    Ҳа, бу ҳам муаммоларимиздан бири. Чунки Одил Аҳмедов анчадан буён расмий ўйинларда иштирок этмаяпти. Эшитишимга қараганда Аҳмедов янги клуб билан шартнома тузди ва умид қиламанки, ёзгача ўйин амалиётига эга бўлади. Агар ёзгача барибир у етарли формада бўлмаса таркибда Одилнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Икром Алибоев операция столига ётди ва «Сеул»дан кетди. У Корея биринчи лигаси клубига кўчиб ўтмоқда. Ёзгача у ҳам кўпроқ ўйнаса яхши бўларди. Жамшид Искандаров ҳам ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Азиз Ғаниев афсуски, жароҳат туфайли ярим йилга сафдан чиқди. Муаммоларни ижобий ҳал қилишга уринамиз.

    Ҳусниддин Алиқуловнинг терма жамоага чақирилмагани ҳақида

    Ўтган йиғинда уни терма жамоага чақиргандик. «Шахтёр Солигорск» клубига қарши баҳсда дебют қилганди, тан олиш керак, дебют у қадар муваффақиятли чиқмади. Айни пайтда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Туркияда халқаро мусобақада қатнашмоқда ва Алиқулов ўша жамоада ўйин амалиётига эга бўлишини тўғри деб топдик. Унинг ҳаракатларига баҳо берамиз. Миллий терма жамоага янги икки марказий ҳимоячини жалб қилдик. Ҳусниддинни чақириб, захирада ўтиришини нотўғри деб ҳисобладик.

    Ўзбекистон терма жамоасининг ФИФА кунларидан бошқа пайтларда йиғин ўтказиши ҳақида

    Менга бундан олдин қачон ФИФА кунлари бўлмаган пайтда йиғилганимизни айта оласизми? Фақат пандемия вақтида чемпионат тўхтатилган пайтда йиғилгандик. Агар регламентни ўқиб кўрсангиз у ерда миллий чемпионат миллий терма жамоа манфаати йўлида ташкил этилади деб ёзилган. Барчаси терма жамоа муваффақиятли тўп тепиши учун қилинмоқда. Агар ФИФА кунларидан ташқари йиғинлар қилмаса, ПФЛ бу билан кучайиб қоладими? Регламентни очиб биринчи саҳифани ўқиб кўринг.

    Абрамов Суперлиганинг марказий ўйинлари қолиб, «Бунёдкор» иштирокидаги учрашувларга тушаётгани ҳақида

    Биласизми, Самарқандда Суперкубок ўйини бўлди у ерда «Насаф» — «Пахтакор» учрашувини томоша қилдим. Икки кундан кейин яна шу жамоалар ўйнади, яна қандай янгиликни кўришим мумкин? «Бунёдкор»да йўқман, агар бу терма жамоага халал бераётган бўлса уйимда ҳам яшамаслигим мумкин.

    Жасур Жалолиддиновнинг можароли трансфери ҳақида

    Футболчилар маслаҳат сўраса, албатта, маслаҳат бераман. Аммо улар кўпинча қулоқ солмайди. Мана Жалолиддинов: у «Локомотив М»га кетганида кам пулга сотилди деб жар солишди. Москва клубида ўйин амалиётига эга бўлмаса «Бунёдкор»га қайтиб, маошни «Локомотив»дан олиши ва «Бунёдкор»да ўйнаши керак эди. Аммо ўша пайтда турли миш-мишлар чиқа бошлади ва футболчи трансфер ойнаси ёпилгунига қадар қайта олмади. «Тамбов»га борди ва ўйнай олмади. Сабаби Россияда жисмоний футбол намойиш этилади. Ундан кейин Испаниядан таклиф бўлганди, аммо Жасурнинг ўзи «Андижон»ни танлади. Мен унга «Андижон»га ўтишини маслаҳат берган деб ўйлайсизми? Йўқ, унга Испанияга боришини маслаҳат бергандим. Энди у Туркияга бормоқчи, менимча, Туркияга бориб биринчи лигасида ўйнайди. Бу чемпионатда ҳам осон бўлмайди. Бизда пул топиш осон. Ҳозир ҳатто журналистлар ҳам агентлик билан шуғулланмоқда.

    Егор Кримец терма жамоа йиғинларидан олдин таркибда тушиб қолиши ҳақида

    Балки, Егор интервьюда айтган гапимдан хафадир, аммо у билан гаплашиб олганман. Егор терма жамоада ўйнашни истамайман демаган. Шунчаки жароҳат олмоқда ва биз жароҳат олганларни чақира олмаймиз-ку.

    Ҳақиқатдан ҳам марказий ҳимояда муаммо бор. У доим бўлган. Ҳозир Азим Аҳмедовни чақирдик. «Навбаҳор»даги ўйинда томоша қилдим. «Насаф» ва «Локомотив» билан ўйинларда кузатдим. Миллий терма жамоа даражасида уни синаб кўришни хоҳладим. Агар Азим бундан фойдалана олса терма жамоа учун ҳам фойда бўлади.

    Вадим Абрамов, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи

    Ўзбекистон ва Гана терма жамоалари ўртасидаги учрашув 26 март, жума куни Намангандаги «Марказий» стадионида бўлиб ўтади.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    25.03.2021, 15:05   Изоҳ (0)   21350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон футбол бўйича аёллар ўртасидаги U-20 Осиё Кубоги—2022 мусобақасига мезбонлик қилади

    25.03.2021, 14:02

    Лука Модрич Хорватия терма жамоасида Дарио Срнанинг рекордини такрорлади

    25.03.2021, 13:01

    Премьер Лиганинг энг қиммат футболчилари ва энг қиммат таркибга эга клублари рейтинги эълон қилинди

    25.03.2021, 12:03

    Манба: «Реал» Криштиану Роналдуни ортга қайтармоқчи эмас

    25.03.2021, 11:00

    Ҳамзат Чимаев UFC’га қайтишини маълум қилди

    25.03.2021, 10:02

    ЖЧ—2022 йўлида. Португалия, Бельгия ва Россияда ғалаба, Францияда дуранг, Хорватияда мағлубият, Чехия эса 6 та гол уриб ғалаба қозонди

    25.03.2021, 03:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.