Тошкент молия институтида дарслар 26 мартдан 8 апрелга қадар (14 кун) масофавий шаклга ўтказилади. Бу ҳақда институт матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Тошкент молия институти

Таъкидланишича, бу коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида амалга оширилган.

Хабарга кўра, 2 ҳафталик масофавий таълим талабалар учун эълон қилинмоқда, институт профессор-ўқитувчилари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда вазифаларини олиб боришади.

Бундан аввал Тошкент транспорт университети талабасида коронавирус аниқлангани сабаб факультет талабалари масофавий таълимга ўтказилгани, Тошкентдаги Инҳа университети талабасида коронавирус аниқлангани сабаб икки ҳафта карантинга ёпилгани, ҳамда 117-сонли боғчада икки нафар тарбиячи ва болаларда коронавирус аниқлангани сабаб мазкур боғча вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берилганди