Ўзбекистонда 27-28 март кунлари болаларни мактабгача таълим ташкилотларига электрон навбатга қўйиш тизими вақтинчалик тўхтатилади. Бу ҳақда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, тизим фаолиятининг вақтинча тўхтатилишига техник профилактика ишларини олиб борилиши сабаб бўлмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг октябрида мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишлаб йиғилиш ўтказганди. Ўшанда Ягона интерактив давлат хизматлари порталига «Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур»ни жорий этиш бўйича топшириқ берилган эди.
Изоҳ (0)