FCF-MMA’нинг икки карра чемпиони Алан Ҳадзиев 23 март куни Шимолий Осетиянинг Моздок шаҳрида 31 ёшида ҳалок бўлди.
Хабар қилинишича, маҳаллий ресторанларнинг бирида оммавий муштлашув юзага келган. Ҳадзиев ўзаро низолашаётган гуруҳларни ажратмоқчи бўлган ва бунинг натижасида фожиали ўлим топган.
Таъкидланишича, маҳаллий тадбиркор деб айтилаётган киши яккакурашчига пичоқ урган. Воқеага гувоҳ бўлган Ҳадзиевнинг укаси тадбиркорни пичоқлаган. Натижада уларнинг ҳар иккиси жароҳатлар натижасида вафот этган. Яна бир киши жонлантириш бўлимига тушиб қолгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)