«Барселона» ёзги трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини трансферга қўймоқчи.
Mundo Deportivo журналисти Марсал Льорентенинг хабар қилишича, каталонлар дарвозабон Нето, ҳимоячи Самюуэль Умтити, ярим ҳимоячилар Матеус Фернандес, Филиппе Коутиньо, Миралем Пьянич ва ҳужумчи Мартин Брэйтуэйтни сотиб юбормоқчи.
Каталонлар устози Рональд Куман ҳам, раҳбарият ҳам юқорида санаб ўтилган футболчиларни қўйиб юборишга қарши эмас.
Нето кетадиган бўлса, унинг ўринини жамоанинг учинчи дарвозабони Иняки Пеня эгаллайди. Коутиньога ўринбосар сифатида Алекс Колладо кўрилмоқда. Ёзда каталонлар сафига келиб қўшиладиган «Манчестер Сити» ҳимоячиси Эрик Гарсия Умтитининг ўрнини эгаллайди. Пьянич ўрнига эга «Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Жоржиньо Вейналдум олиб келишини кутилмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)