20 мартдан Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотларининг янги энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлари белгиланди. Ҳужжат Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 16 мартдаги қарори билан тасдиқланган.
1 литр маҳсулотнинг янги минимал нархлари (улгуржи-сотиш ва чакана нархлари):
- вино, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 11 200 / 13 200 сўм (олдин 9400 / 11 200 сўм эди);
- коняк, 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 41 000 ва 49 400 сўм (олдин 33 000 ва 39 000 сўм эди);
- ароқ ва бошқа алкоголли маҳсулотлар 1 литр тайёр маҳсулот учун чакана нарх — 28 600 / 34 400 сўм (олдин 24 000 / 28 500 сўм эди).
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар мамлакатда алкоголь маҳсулотларининг минимал нархи 2020 йил октябрда ошган эди.
Изоҳ (0)