• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Элчилик қилган уламолар. Дин уламоларининг ўзбек хонликлари дипломатиясидаги иштироки тарихидан

    Ислом дини уламолари, тасаввуф вакиллари азалдан давлат ва жамиятнинг диний-маърифий, ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиб келганлар. Мусулмон мамлакатлари таълим тизими, диний-мафкура ишларидан ташқари давлат бошқаруви ва ҳатто, ташқи дипломатик муносабатларида ҳам улар катта ўрин тутган. Ҳукмдорлар улардан дин ишларидан ташқари, давлат бошқаруви масалаларида ҳам таянч сифатида фойдаланганлар. Айниқса, Марказий Осиё хонликлари ҳукмдорлари йирик тасаввуф вакиллари, Ислом дини пешволаридан мумкин қадар давлатнинг яхлитлигини сақлаш, ўзаро ички низоларга барҳам бериш ва бошқа мусулмон мамлакатлари билан олиб бориладиган дипломатик алоқаларда муҳим «дастак» сифатида фойдаланганлар. «Дарё» колумнисти Икромов Исмоилжон дин уламоларининг хонликлар даврида тутган ўрни ҳақида ҳикоя қилади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Аввало, сўнгги темурий ҳукмдорлар ҳудудида янги давлат барпо этаётган шайбонийларга катта нуфузга эга маҳаллий дин уламолари, тариқат илми йирик вакилларининг қўллаб-қувватлаши жуда ҳам муҳим омил саналган. Шунинг учун ҳам уларга ҳукмдор томонидан катта имтиёз ва мол-мулклар берилиб, ўзларининг минтақадаги таянчига айлантириш учун ҳаракат қилинган. Шайбоний ҳукмдорлар давлат бошқарувида йирик дин вакиллари билан ўзаро ҳамсуҳбатлик, маслаҳат юритган ҳоллари ҳам учраб туради. Хусусан, манбаларда Муҳаммад Шайбонийхон ва унинг укаси Маҳмуд Султонлар Шайх Мансур ва Жўйборий хожалардан Мавлоно Умарга ихлоси баланд бўлиб, улар билан яқин муносабатда бўлган. Яна бир йирик шайбоний ҳукмдор Убайдуллахонга Мир Араб номи билан машҳур Шамсиддин Абдуллоҳ ал-Арабий ал-Яманий хоннинг энг яқин маслаҳатчиси ва маънавий устозига айланади. XVI аср ўрталаридан дин уламоларининг (айниқса Жўйборий Хожа Исломнинг) мамлакатдаги таъсири яна ҳам ошиб кетади. Мовароуннаҳр  вилоятларини  удел  тариқасида бошқараётган  шайбонийзодалар  ўртасидаги  низолар  кундан-кунга  авж олаётган  эди. Мавжуд  вазият султонларни шариат қонунлари ва дин аҳкомлари воситасида муросага келтириш, уларга маънавий таъсир қилиш, йўл-йўриқ  кўрсатишни  тақозо  этарди. Агар Хожа Аҳрор ўз даврида темурийзодаларни муросага келтиришни ўз зиммасига олган бўлса, XVI аср ўрталарида бу вазифа Хожа  Ислом зиммасига тушди. 1556 йил унинг қўллаб-қувватлаши ва маънавий кўмаги билан ёш Абдуллахон амалда Бухоро тахтини эгаллайди. Абдуллахон II марказлашган давлат тузишда Хожа Ислом ва бошқа йирик дин вакилларидан ўзаро тахт талашаётган шайбонийзодаларни муросага келтириш, жипслаштириш йўлида дипломатик «қурол» сифатида ҳам фойдаланади. Хусусан, 1569 йил карманалик Ҳазрат Қосим Шайх Азизоннинг элчилиги, икки ўртада воситачилиги туфайли Абдуллахон билан Туркистон ва Самарқанд ҳукмдорлари (Бобо Султон ва Саййид Султон) ўртасида яраш битими тузилиб, ўзаро келишувга эришилади. Шунингдек, Абдуллахон II Хожа Исломнинг бевосита кўмаги билан бир неча йиллардан буён бўйсунмай келаётган Чоржўйни ҳам ўз давлати таркибига қўшиб олишга муваффақ бўлади. Дастлаб Саййид Хожа Ҳайдар, кейинчалик Поянда Муҳаммад султонлар ёш ҳукмдорга бўйсунмай, шаҳарни мустақил бошқарар эдилар. Шаҳар қалъасини бир неча бор қамал қилишлар иш бермайди. Шунда Хожа Исломнинг ўзи Абдуллахонга ёрдам беради. Шаҳар ҳукмдори Поянда Муҳаммад султонга мактуб юбориб, Чоржўйни Абдуллахонга топширишни талаб қилади. Поянда Муҳаммад султон Хожа Исломнинг содиқ мухлисларидан бўлганлиги туфайли ноилож бўйсуниб, Чоржўйнинг жанг ва талафотсиз Бухорога тобелиги таъминланади.

    Бухоро ҳукмдорлари Жўйборий хожаларнинг нуфузидан нафақат ички сиёсатда, балки ташқи дипломатик алоқаларда ҳам фаол фойдаланиб келишган. Хусусан, аштархоний Имомқулихон (1611-1642) Хожа Исломнинг невараси Абдураҳим хожадан Ҳиндистондаги Бобурийлар салтанатида ўз мавқейини ошириш, мамлакат ички ишларига таъсир ўтказиш мақсадида ҳам фойдаланишга ҳаракат қилади. Ушбу даврда Бобурий Жаҳонгир (1605-1627) ва ўғли Шоҳжаҳон (1927-1658) ўртасида бошланган низолар Имомқулихоннинг ўз мақсадига етишиши учун қулай фурсат эди. Шунинг учун ҳам тез фурсатда Абдураҳим Хожа бошчилигида Ҳиндистонга элчилик миссиясини юборади. Элчилар Ҳиндистонда ўз мавқейига яраша тантанали равишда кутиб олиниб, уларга тахт яқинидан махсус жой ажратилади. Қабул маросимида қимматбаҳо совғалар билан бир қаторда шахсан Шоҳжаҳоннинг ўзи томонидан 50 минг рупия, малика Нуржаҳонбегимдан эса 10 минг рупия ҳадя улашилади. Гарчи, Абдураҳим Хожа ўзига юклатилган вазифаларни тўлалигича тугатолмаган бўлса-да (Абдураҳим Хожа 1628 Кашмирда вафот этади), Бухоро хонлиги ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг муайян муддатда барқарорлашувига сабаб бўлади.

    Ҳукмдорларнинг ташқи сиёсий фаолиятда нуфузли дин уламоларидан фойдаланишлари Қўқон хонлиги тарихида ҳам кўп бора кузатилади. XIX аср бошларида хонликнинг ташқи сиёсатига эътибор берсак, аввало, минтақада устун мавқега эришиш, халқаро аҳволини яхшилаш масалалари асосий ўринда турган бўлса, кейинчалик Шарқий Туркистон масаласида Хитой, қозоқ даштларида Россия ва Хўжанд, Ўратепа сингари ҳудудлар учун Бухоро билан азалий рақобат асосий ўринга чиқади. Бундай мураккаб жараёнларда Қўқон ҳукмдорлари Россия билан мувозанатларни барқарор ҳолатда олиб бориш, Усмонли турк ва Ҳиндистон билан мамлакатнинг ҳарбий-сиёсий қудратини ошириш мақсадларини кўзлаб сиёсат юргизганлар. Ушбу алоқаларда диний уламо вакиллари Қўқон хонларига ўз мақсадларини амалга оширишларида ҳар томонлама ёрдам берганлар. Улардан бири Ҳожи Мир Қурбондир. Умархон тарафидан 1820 йилда Усмонийлар давлатига юборилган дастлабки элчилик бошчиси сифатида унинг номи тилга олинади. Қўқон хонлиги тарихига оид маҳаллий манбаларда элчилик ҳақида қисқа тўхталиб, элчи ҳақида тўлиқ маълумот берилмайди. Аммо, Туркиядаги Бошбоқонлик давлат архивлари ва бир неча бошқа манбаларни ўрганиш Ҳожи Мир Қурбон фаолияти ва элчиликдан кўзланган бошқа мақсадлар ҳақида бирқанча маълумотлар беради. Ҳожи Мир Қурбоннинг диний соҳа вакили эканлиги бир неча ҳужжатларда қайд этиб ўтилади. Бу ерда унинг исмига «ҳожи» нисбатининг қўшиб айтилиши ўз-ўзидан тушунарли ҳолат. Аммо унинг айнан қандай мансабда фаолият юритганлиги бошқа бир мактубдан маълум бўлади. Муҳаммад Алихоннинг 1831 йилда Петербургга юборган хатида ушбу мактубни олиб борувчи Ҳожи Мир Қурбон судур Муҳаммад Қосим ўғли номи қайд этиб ўтилади. Бу ерда Мир Қурбон номи билан ёнма-ён келадиган судур диний унвонини унинг вақф мулкларининг даромадлари ва ҳисоб китобига жавобгар шахс эканлигидан далолат бериб турибди

    Ҳожи Мир Қурбоннинг элчилик фаолиятини Муҳаммад Алихон даврида Россияга жўнатилган элчиликлари мисолида ҳам билишимиз мумкин. Хусусан, 1828 ва 1831 йиллар давомидаги миссиясида Ҳожи Мир Қурбон ўз «характер»ини кўрсата олади.

    Ушбу даврда Қўқон хонлигининг Россия билан алоқаларида муносабатларнинг совуқлашиш ҳолати қайд этилади. Чунончи, Маъдалихон 1828 йилда Мир Қурбон ва Турсунхўжа элчилиги орқали қозоқларнинг Қарқарали, Кент, Ку, Қизилрей жойларида руслар томонидан қалъалар қурилишига изоҳ сўраган бўлса, иккинчи элчилик Қўқон-Хитой муносабатлари билан боғлиқ эди. Маълумки, бу даврда хонликнинг Син империяси билан алоқалари Шарқий Туркистон туфайли кескинлашиб кетади. Маъдалихон Хитой билан бўлаётган рақобатда Россия ёрдамига таянишни режалаштирган эди. Аммо ушбу даврда Хитой билан дўстона алоқаларини ёмонлашишини хоҳламаган рус ҳукумати элчиларни Тоболск шаҳрида ушлаб қоладилар. Пойтахтда вабо касали тарқалганлиги ва унинг хонлик элчиларига ҳам юқишини баҳонаси билан уларни шу ернинг ўзидаёқ қайтаришга ҳаракат қиладилар. Ҳожи Мир Қурбон эса бу гапларни қабул қилмайди. Хон томонидан императорга совға тариқасида олиб кетилаётган иккита фил ва хатни рус маъмурларига топширишдан бош тортади. У пойтахтдаги вабо касалини тугашини Тоболскда икки йил бўлса ҳам кутишини, асосийси хон томонидан унга юклатилган вазифаларни бажариши шарт эканлигини таъкидлайди. Аммо, Мир Қурбоннинг бу қатъияти ҳам ҳукуматнинг Қўқонга нисбатан позициясига таъсир эта олмайди.

    Қўқондан Туркияга юборилган ислом диний уламолари вакилларидан яна бири Ҳожи Муҳаммад Зоҳид хўжадир. Тадқиқотчи Ш.Маҳмудовнинг таъкидлашича, Туркия архивидаги Хатти Ҳумoюн фондида 657/ 32100 Д рақами остида ушбу элчиликка оид ҳужжат ҳам сақланади. Унда Жўйборий шайхлари вакили бўлмиш Муҳаммад Зоҳид хўжанинг султонга олиб борган ҳадялари рўйхати ҳам келтирилган бўлиб, рўйхатда 1 дона Мусҳафи шариф, 8 шол, 7 тўп шойи, 5 тўп Хитойда ишланган қора силон мато, 7 та от кабилар қайд этилади. Ушбу элчиликдан мақсад ҳам асосан Қўқон хонлигининг ҳарбий-сиёсий аҳволи хусусида эди. Шунингдек, турк султони Муҳаммад Зоҳид хўжадан хонликнинг қайси давлатлар билан дўстона алоқалар олиб боришлиги ҳақида ҳам маълумотлар сўраган. Ҳужжатларда қайд этилишича султон Муҳаммад Зоҳид хўжага Қўқоннинг Ҳиндистон билан ва у орқали Британия билан муносабатларини мустаҳкамлашни ҳам таклиф этган.

    XIX аср биринчи ярмида Россия билан олиб борилган муносабатларнинг асосини дастлаб фаол савдо алоқаларини ўрнатиш, карвон қатновларининг мунтазамлигини таъминлаш уларнинг хавфсизлигини таъминлаш каби вазифалар турган бўлса, кейинчалик чегара масаласи, ҳар икки тарафнинг ҳам қозоқ ерларига ўз таъсирини ўтказиш, рус ҳукуматининг хонлик чегараларида ҳарбий истеҳкомлар қуришга киришиши каби масалалар асосий воқеликка айланади. Қўқон хонлари бу жараёнларда дипломатик йўл билан муносабатларни барқарорлаштиришга ҳаракат қилган бўлсалар, Россия томонидан менсимаслик, Марказий Осиё хонликларига паст назар билан қараш, кейинчалик босим ўтказиш ҳоллари намоён бўла бошлайди. Айниқса, Қўқон-Хитой муносабатлари кескинлашган XIX асрнинг 30 йилларида хонлик учун Россия билан алоқалар ҳар қачонгидан муҳим аҳамият касб этади. Лекин юқорида кўриб ўтилганидек Россия Хитой билан ўрнатилган дўстлик алоқаларини йўқотмаслик учун ҳам Қўқон элчиларига бир неча бор совуқ муносабатда бўлади (1828, 1831 йиллар). Қолаверса, қозоқ ерларида рус қалъаларининг қурилиши вазиятни яна-да кескинлаштириб юборади. Ана шундай вазиятда Маъдалихон тарафидан муносабатларни барқарорлаштириш учун 1841 йилда Муҳаммад Халил Соҳибзода бошчилигидаги элчилик миссияси жўнатилади.

    Қўқон хонлигининг дипломатик алоқаларида нақшбандия-мужаддидия оқимининг бошчиси бўлган Имом Раббоний Аҳмад ал-Сирҳиндий авлодларидан Муҳаммад Халил Соҳибзоданинг ушбу фаолияти алоҳида ўрин тутади. Қўқон хонлиги тарихига доир манбаларда Соҳибзода Ҳазрат, Ҳазрати Соҳиб, Ҳазрати эшон Соҳибзода, Миён Халил Соҳибзода каби номлар билан қайд этилади. Аммо архив ҳужжатларидан маълум бўлишича бу зотнинг тўлиқ исми Муҳаммад Халил Соҳибзода бўлиб кўпроқ аҳоли Миён Халил Соҳибзода ёки бу кишини авлодларини Миёнлар деб аташган.  Хон тарафидан айнан Халил Соҳибзоданинг танланишига тўхталсак шуни таъкидлаш лозимки, унинг Қўқонга келишига қадар ҳам бошқа нуфузли диний уламолар ва тасаввуф етакчилари ҳам мавжуд бўлиб, Хожа Аҳрор ва Маҳдуми Аъзам авлодлари хонлик бошқаруви тизимида фаолият юритганлар. Ш.Маҳмудовнинг фикрича, Қўқон хонлари Маҳдуми Аъзам сулоласига мансуб бўлган Ортиқхўжа набиралари орқали Шарқий Туркистонда Хитой билан ўзаро муносабатларда бўлганлар. Айнан Қўқон-Хитой муносабатларига таъсир ўтказмаслик учун ҳам уларнинг Шарқий Туркистондаги фаолиятлари билан чекланганлар. Муҳаммад Алихоннинг бу зотга ихлоси баланд бўлган. Қолаверса, бу даврда нафақат Қўқон хонлигида, балки Ўрта Осиё хонликлари ҳамда Россия империяси ҳудудида яшаган аҳолининг мусулмон қатлами ва Усмонли турк давлатида ҳам нақшбандия-мужаддидия етакчиси Имом Раббоний Аҳмад Сирҳиндий яхши маълум бўлган. Қўқон элчиларининг Петербургдаги қабули фикрларимизни яна бир бор тасдиқлайди. Манбаларда қайд этилишича Эрон, Хива ва бошқа давлатлардан келган элчиларга нисбатан Қўқон элчиларига алоҳида эҳтиром кўрсатилади. Шунингдек, Муҳаммад Халил Соҳибзода Петербургда эътиборга лойиқ бўлган жойлар билан таништирилади. Хусусан, технология институти, зарбхона, кутубхона, ботаника боғи, чинни ва ойна заводи, Осиё музейи ва бошқа жойлар. Албатта бу Қўқон хонлигининг Россия империяси билан бўлган дипломатик алоқаларида бунга қадар ҳам, бундан кейинги элчиликларда ҳам бу каби муносабат бўлмаган. Элчиликдан кўзланган мақсад эса ўзаро савдо алоқаларини қайта фаоллаштириш, Маккага ибодат учун бораётган хонлик фуқароларига Россия орқали ўтишга рухсат олиш, Сибир йўли бўйлаб ҳаракатланувчи савдогарларга ҳомийлик қилиш ва ҳатто Қўқонга кон муҳандислиги бўйича мутахассисларни юбориш кабилар қайд этилади. Шуни ҳам қайд этиш лозимки, элчиларнинг барча илтимосларига Россия ҳукумати томонидан ижобий жавоб қайтарилади. Аммо бу элчилик давомида эришилган натижаларнинг амалга ошишига Бухоро амири Насруллохоннинг 1842 йилги юриши тўсқинлик қилади. Қўқондаги исёнлар, ўзаро курашлар элчиларнинг узоқ вақт давомида Семипалатинск шаҳрида қолиб кетиши, энг муҳими миссия давомида эришилган ютуқларнинг бесамар кетишига олиб келади.

    Умуман олганда, Ўрта Осиё хонликлари томонидан яқин ва узоқ мусулмон давлатлари, бундан ташқари Россия империяси билан олиб борган алоқаларида дин уламолари, мусулмонлар орасида нуфузи баланд бўлган тасаввуф вакиллари хизматидан фойдаланиш тез-тез учраб туради. Айниқса, мамлакатлар ўртасида энг муҳим масалаларни ҳал этиш, илк бора дипломатик алоқаларни йўлга қўйиш (Қўқон-Туркия) каби масалаларда уларга ҳукмдорларнинг энг ишончли вакили сифатида катта вазифалар ишониб топширилган. Бундан ташқари, мамлакат ичкарисидаги масалаларда ҳам кўп бора ҳукмдорларнинг сиёсий таянчи ҳам ҳисобланган. Ўзаро тахт учун курашлар, сиёсий беқарор вазиятларда уларга ҳар томонлама кўмакчи бўлганлар.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    22.03.2021, 13:32   Изоҳ (0)   38958
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 23 март куни ҳаво ҳарорати 23 даражагача илиқ бўлади

    22.03.2021, 13:08

    «Аҳолига хавотирланишга ўрин йўқ, дея олмаймиз» — Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи

    22.03.2021, 12:44

    Шавкат Мирзиёев 22 март – Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан табрик йўллади

    22.03.2021, 12:33

    Урганчда ИИБ яримяланғоч ҳолда сумалак пиширган аёл-қизларга боғлиқ ҳолатни ўрганишни бошлади

    22.03.2021, 12:17

    Чирчиқлик 7 ёшли Ҳусанжонга Президент дастхати туширилган биргаликдаги сурати топширилди

    22.03.2021, 12:02

    Ўзбекистонда ўтган бир сутка ичида 107 кишида коронавирус аниқланди

    22.03.2021, 11:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    “Орзудаги уй” — бугуноқ замонавий уй эгаси бўлишни истаганлар учун ипотека!


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    TENET бутик-девелопер дебют лойиҳа — Stellar Residence сотуви бошланганини эълон қилади


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    UZTELECOM Тошкентдаги ИWТC 2025 да фаол иштирок этмоқда


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Fonon заргарлик уйи "Бриллиантлар оламига саёҳат" мавзусида навбатдаги мастер-классни Интерcонтинентал меҳмонхонасида ўтказди  


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Машҳур патир, ҳамма биладиган қабристон, тор кўчали маҳаллалар. Кадрларда Олмазор

    10 апрел, 10:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дунёдаги энг катта Lego шаҳарчаси қурилди (фото)

    Дунё | 11 май, 23:50

    “Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” — Зеленский

    Дунё | 11 май, 23:25

    Суперлига. “Сўғдиёна” ўз майдонида “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 11 май, 22:51

    Қатар Трампга 400 млн долларлик “учар сарой” совға қилмоқчи — ОАВ

    Дунё | 11 май, 22:50

    Швейцарияда аёл қўшни мушукни боққани учун судланди

    Дунё | 11 май, 22:10

    Ла Лига. “Барселона” — “Реал” учрашувида “голлар отишмаси” бўлди

    Спорт | 11 май, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.