Футбол бўйича Англия чемпионатининг қолдирилган 18-турида «Тоттенҳэм» 21 март, якшанба куни «Астон Вилла»га қарши баҳс юритди.
Учрашувнинг 29-дақиқасида Карлос Винисиус лондонликларни олдинга олиб чиққан бўлса, 68-дақиқада Ҳарри Кейн пенальтини аниқ амалга ошириб, иккинчи голни урди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан кейин «Тоттенҳэм» очколарини 48 тага етказиб олган ҳолда 6-ўринга кўтарилди. «Астон Вилла» (41) 10-поғонада бормоқда.
АПЛ
18-тур баҳси
21 март, якшанба
«Астон Вилла» — «Тоттенҳэм» 0:2
Голлар: 0:1 – 29 Винисиус, 0:2 – 68, пенальти Кейн.
«Астон Вилла»: Мартинес, Конса, Мингз, Таргетт, Кеш, Макгинн, Дуглас Луис, Трезеге (Дэвис, 79), Сансон (Баркли, 66), Траоре (ал-Ғози, 60), Уоткинс.
«Тоттенҳэм»: Льорис, Танганга, Регилон (Дэвис, 57), Санчес, Родон, Ндомбеле (Сиссоко, 81), Лукас Моура, Ло Чельсо (Бергвейн, 66), Ҳёйберг, Кейн, Винисиус.
Огоҳлантиришлар: Ло Чельсо (62), Кеш (74), Винисиус (83), Макгинн (83), Таргетт (90).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)