Футбол бўйича Италия А Сериясининг 28-турида «Ювентус» 21 март, якшанба куни «Беневенто»ни қабул қилди.
Учрашувнинг 69-дақиқасида Адолфо Гайч меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва мазкур гол «Беневенто»нинг ғалабасини таъминлади.
«Аталанта» сафарда «Верона» билан ўйнади. Руслан Малиновски ва Дуван Сапатанинг голлари бергамоликларга ғалаба келтирди.
«Аталанта» очколарини 55 тага етказиб олган ҳолда 3-ўринга кўтарилди. «Ювентус» (55) эса 4-поғонага тушиб кетди. Филиппо Инзаги қўл остидаги «Беневенто» (29) 16-ўринда бормоқда.
А Серия
28-тур баҳслари
21 март, якшанба
«Ювентус» — «Беневенто» 0:1
Гол: 0:1 – 69 Гайч.«Ювентус»: Шенсни, Бонуччи, де Лигт, Данило, Кулусевски, Артур (Бентанкур, 73), Бернардески, Рабьо (Маккенни, 73), Кьеза, Роналду, Мората.
«Беневенто»: Монтипо, Барба, Калдирола, Туйя, Фулон (Телё, 73), Ҳетемай (Дабо, 83), Виола, Ионице, Импрота, Лападула (Капрари, 73), Гайч (Ди Серио, 83).
Огоҳлантиришлар: Туйя (9), Бернардески (17), Барба (75), Телё (84), Бентанкур (90).
«Верона» — «Аталанта» 0:2
Голлар: 0:1 – 33, пенальти Малиновский, 0:2 – 42 Сапата.«Сампдория» — «Торино» 1:0
Гол: 1:0 – 25 Кандрева.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)