Калифорниядаги Skyfront компанияси томонидан яратилган Периметер 8 номли учувчисиз бошқариладиган учиш қурилмаси 13 соатдан ортиқ парвоз қилиб, жаҳон рекордини ўрнатди, деб ёзади «Korrespondent.net».
«Мисли кўрилмаган саноат ютуғимиз бўлган дрон кун давомида ҳавода парвоз қилди. Қўшимча ёқилғи бакига эга учувчисиз учиш қурилмаси қуёшни тутди, Калифорния осмони ва қирғоқбўйи ҳудудларини айланиб чиқди», — дейди Skyfront бош директори Трой Местлер.
Дрон 330 километр масофани бирор марта ҳам қўнишни амалга оширмаган ҳолда босиб ўтган. Ушбу стандарт дрон беш соатгача парвоз қилиши ва 180 километр масофани босиб ўтишга қодир. Рекорд ўрнатиш учун компания дронга яна битта ёқилғи бакини ўрнатган. Бу эса парвоз давомийлигини икки баробарга оширишга хизмат қилган.
Бунга қадар парвоз давомийлиги бўйича рекорд Жанубий Корея фирмасининг квадрокоптерига тегишли эди. У ҳавода 12 соатдан ортиқ парвоз қилганди.
Мавзуга доир: АҚШда дунёдаги энг катта дрон яратилди (видео)
Изоҳ (0)