Sony компанияси ўзининг PlayStation 5 приставкаси учун шарсимон кўринишдаги қатор имкониятларга, жумладан, сенсорли аниқлаш тизимига эга контроллерни тақдим этди, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Сфера кўринишидаги контроллер шундай кўринишда яратилганки, у ўйин вақтида максимал қулайлик тақдим этади ва ўйинчига виртуал оламда ўзини яхшироқ ҳис қилишига имкон беради.
Контроллер-сферада ҳаракатлар учун стандарт тугмалар ва муқобил жойстиклар мавжуд. Янги қурилма қатор имкониятларни тақдим этади: адаптив триггер, тактил жавоб қайтариш ва бармоқларни яхши сезувчи тизим. Шунингдек, янги авлод илғор вибрацияси ҳақида ҳам сўз боради.
Sony ҳозирда контроллерларни синовдан ўтказиш учун уларни ихтирочиларга юборишни бошлаган. Ҳозирча VR-гарнитура қачон савдога чиқиши номаълум, бироқ бу 2022 йилда амалга ошади.
Эслатиб ўтамиз, Sony компанияси ўтган йилнинг июнида ўтказилган онлайн тақдимот вақтида PlayStation 5 янги авлодининг дизайнини намойиш этганди. Ноябрь ойида сотувга чиққан Sony PlayStation 5’нинг барча захиралари бир кунда сотиб бўлинган эди.
Изоҳ (0)