Ижтимоий тармоқларда ўзининг Yamaha мотоцикли билан тушган расмлари орқали машҳурликка эришган япониялик ёш байкерчи қиз Цзунгу исмли 50 ёшли эркак бўлиб чиқди, деб хабар беради Meduza.
Эркак машҳур FaceApp дастуридаги фильтрлардан фойдаланган.
Обуначилар байкернинг асл юзини суратларнинг биридаги аксдан кўриб қолган ва шунда ёлғонни пайқаб қолган. Япониялик журналистлар бу воқеага эътибор қаратган ва Цзунгуни қидириб топган. У барчасини тан олган. Аниқланишича, япониялик эркак «кекса амаки»га ҳеч кимнинг қарагиси келмаслиги сабаб «гўзал аёл» образини танлаган.
Цзунгу фақатгина иложи борича кўпроқ одамлар ўзининг мотоциклини томоша қилишини истаганини тан олган. Умуман олганда, обуначиларнинг барчаси ҳам фош этилган ёлғондан хафа бўлмаган. Кўпчиликнинг таъкидлашича, Цзунгудан «ёқимтой қиз» пайдо бўлган, унинг мотоцикли эса чиндан ҳам ҳавас қиларли.
Изоҳ (0)