Туркия пойтахти Анқара шаҳрида турк полицияси томонидан ўтазилган тезкор тадбирда 10 нафар аёлни қўрқитиб, пул эвазига фоҳишалик қилишга мажбурлаган 7 нафар шахс қўлга олинди. Бу ҳақда SonDakika’га таяниб, UzNews хабар берди.
Аниқланишича, жиноий гуруҳ аъзоси хорижлик турмуш ўртоғи ёрдамида Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Украина ва Қирғизистонда иқтисодий қийин аҳволда қолган аёлларга иш топиб бериш мақсадида уларни Туркияга олиб келган.
Амалга оширилган тезкор тадбирда гумондорларнинг манзилларида ов милтиғи, паспортлар ва 135 минг лира (тахминан, 190,5 миллион сўм), 680 евро ва 36 доллар далилий ашё сифатида олинган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)