Испаниянинг мухтор вилояти Каталониядаги Сан-Кугат-дель-Вальес муниципалитети шаҳар мустақиллиги тўғрисидаги референдум натижалари бўйича ҳукумат позициясини қўллаб-қувватлагани сабабли Испания қироли Филипп VI’ни persona non grata деб эълон қилди. Бу ҳақда El National нашрига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.
Шаҳар мэри Мирея Ингланинг таъкидлашича, мақсад қиролни эмас, балки монархиянинг ўзини persona non grata деб эълон қилиш эди.
«Биз ҳар қанақа монархияни, Филипп VI бўладими, бошқа бўладими, қоралаймиз», — деб таъкидлади Ингла.
Испанияда қиролнинг опа-сингиллари БААга, отаси — собиқ монархнинг олдига кетаётганида навбатсиз эмлангани учун низо келиб чиққан эди.
Шунингдек, собиқ Испания қироли 4 миллион евро миқдорида солиқ қарзларини тўлагани ҳақида хабар берилди.
Аввлроқ Европа Иттифоқи Венесуэланинг ҳудуддаги доимий вакилини persona non grata деб эълон қилди. Бунга сабаб қилиб республиканинг ҳамжамият вакилига нисбатан худди шундай муносабатда бўлгани кўрсатилмоқда.
Изоҳ (0)