АҚШда 12 ёшли қиз Аризона штати университетининг талабаси бўлди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.
2021 йилда Алена Уикер уй таълимида барча стандард дарсларни ўтиб, ўрта макатабни тугатди ва Аризона штати университетига ҳужжатларни топширди. Алена шу ёзда университет дарсларига қатнашишни бошламоқчи, университетни битиргандан кейин National Aeronautics and Space Administration’да (NASA) олим бўлишни режалаштирмоқда.
«Мен эришишни истаган мақсадим бор эди. Мен ҳар доим муҳандис бўлишни орзу қилардим, чунки ҳар доим қуришни яхши кўрганман», — деди Алена.
Хабар берилишича, Алена Уикер астрономия, планетология ва кимё бўйича иккита ихтисосга эга бўлади. У 16 ёшида университетни тамомлагач, NASA’га бормоқчи. У Perseverance миссияси билан Марсга юборилган транспортга ўхшаш техника яратиш ниятида.
Аленанинг конструкцияларга қизиқиши болалигидаги Lego ўйинчоқларидан бошланган.
«У тўрт ёшида NASA’да ишламоқчи эканини ва юлдузларни кўрсатиб, осмонга учмоқчи эканини айтарди. Унинг рақамлар, Lego ва фан учун қобилияти бор эди, шунинг учун мен уни ривожлантиришни бошладим», — деди қизчанинг онаси Дафна МакКуартер.
«Коллежни битиргунимча мен ўша космик транспортларнинг бирини ўзим бошқараман. Ёшингиз нечада бўлишидан қатъи назар, орзу қилинг ва уни рўёбга чиқаринг», — деди қиз.
Аввалроқ Америкада Кельвин Тайлер исмли эркак 1963 йилда ўқиш учун пули етмагани сабаб университетни ташлаб кетишга мажбур бўлган. Эндиликда у бойиб кетди ва олий таълим муассасасига 20 миллион доллар хайрия қилди.
Мавзуга доир:
- «Грант ютиш учун Эйнштейн бўлиш шарт эмас». 100 минг доллар грант ютиб, Европанинг 3 университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
- Илон Маск 17 ёшида жуда юқори натижалари сабаб дастурлаш бўйича тестларни қайта топширишга мажбур бўлган
- «Чет элда фақат бойларнинг боласи ўқийди дейишарди». Европанинг ярмини кезган ва Польшада дастурчиликка ўқиётган ўзбекистонлик талаба ҳикояси
Изоҳ (0)