• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Республика онкология марказидаги икки ойдан бери ишламаётган ускунани тузатиш ваъда қилинди. Бу Ўзбекистонда саратон касалларини даволайдиган ягона аппарат

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази раҳбарияти икки ойдан буён ишламаётган чизиқли тезлатгич нур бериш ускунасини яқин кунларда тузатишга ваъда берди. Ушбу ускуна саратон касалларини даволаш учун фойдаланилади.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

    «Podrobno.uz»нинг ёзишича, ижтимоий тармоқларда эри саратон касаллигига чалинган Регина Нигматуллина видеомурожаати тарқалди. Унда онкология марказидаги ушбу ускуна икки ойдан буён ишламаётгани ва мунтазам бузилаётгани туфайли тумуш ўртоғининг аҳволи ўлар даражада оғирлашиши мумкинлиги айтилган. Бу ҳолат бошқа кўплаб беморларга ҳам тегишли, чунки бундай аппарат республикада ягона ҳисобланади.

    Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази бу ҳолатга қуйидагича изоҳ берган.

    2018 йилда Буюк Британия Elekta Infinity фирмасининг чизиқли тезлатгич нур бериш ускунаси ўрнатилган ва ишга туширилган. Бу бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг ҳеч бир мосламасида ўхшаши бўлмаган техник параметрларга эга Республикадаги биринчи замонавий чизиқли тезлатгич нур бериш ускунасидир. Қурилма кўп қиррали бўлиб, ҳам стандарт даволанишни амалга ошириш, ҳам барча замонавий юқори аниқликдаги технологиялардан фойдаланиш имконини беради.

    Қурилма икки йил давомида UMN Medical компанияси кафолат хизматида бўлган. Унинг кафолат муддати 2020- йил августида тугаган.

    «Қурилманинг биринчи носозлиги 2020 йил сентябрь ойида юз берган (аппаратнинг «катод»и ишламай қолган). Ушбу деталь Буюк Британиядан буюртма қилиниб, етказиб берилган. UMN Medical ходимлари томонидан шартнома асосида ушбу қисм ўрнатилиб, аппарат ишга туширилган. ‘Катод’ бузилгани сабаб қурилма бир ой давомида ишламаган. Шундан сўнг у 2021 йил январь охиригача ишлади», — деб таъкидланган марказ хабарида.

    Қурилма иккинчи марта ишдан чиққанидан сўнг ўша куннинг ўзида сервис маркази мутахассислари чақирилиб, «ион насоси» ва унинг электр таъминоти блоки ишдан чиққани аниқланган. Аппаратдан фойдаланиш тўхтатилган. Сервис маркази мутахассислари диагностика ишларини олиб борган ва Европадан керакли эҳтиёт қисмларига буюртма берган. Пандемия ва етказиб бериш қоидалари туфайли қурилманинг ушбу қисмлари 2021 йил февраль ойида етказиб берилган ва ўрнатилган.

    Аппарат синов тариқасида ишга туширилганда, унинг «катод»и ва вакуум тизими мембранаси ишдан чиққани аниқланган. Март ойининг бошларида ушбу қисмлар Европадан етказиб бериш учун буюртма қилинган. Қурилмани таъмирлаётган компания эҳтиёт қисмлар 2021 йил март ойи охирларида етказиб берилишини айтган. Эҳтиёт қисмлари ўрнатгандан сўнг аппарат яна ишга туширилади.

    «Биз ушбу аппарат иложи борича тезроқ ишга туширилишидан манфаатдормиз, чунки беморларимиз аҳволи унга боғлиқ ва биз уни тезроқ хизматга қайтариш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширяпмиз», — дея таъкидланган марказ хабарида.

    «Podrobno.uz»нинг қайд этишича, марказнинг баёнотига параллел равишда ушбу қурилмага хизмат кўрсатишга масъул бўлган UMN Medical директори Манвел Арутюнян томонидан берилган маълумот ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Уни Telegram’даги «Город говорит» канали тарқатди.

    Унинг сўзларига кўра, «қурилмадан фойдаланиш бошланганиданоқ, онкология маркази беморлар оқимини кунига 50 нафардан 90 нафаргача оширишга қарор қилган, клиника кунига 16—18 соат давомида уч сменада ишлади. Қайд этиш жоизки, МАГАТЭнинг кўрсатмасига асосан бундай турдаги қурилмага тўғри келувчи беморлар сони ҳафтасига беш кунлик иш жадвалида кунига 50 кишидан ошмаслиги керак. Шундай қилиб, тушунишимизча, қурилманинг эскириши икки баравар тез кечмоқда: 2 йил 7 ой ичида у беш йиллик нормани бажариб қўйди».

    Сентябрь ойида UMN Medical ушбу марказга чизиқли тезлатгичнинг кафолатидан кейинги бир йиллик хизмат кўрсатиш учун шартнома таклиф қилган. Молиялаштириш йўқлиги сабабли келишув тузишга эришилмаган: «на Республика маркази бюджетидан, на Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджетидан бундай маблағлар ажратилмаган».

    Манвел Арутюнян маълум қилишича, бир мунча вақтдан бери чизиқли тезлатгични таъмирлаш билан Қозоғистоннинг Medicine Equipment Service компанияси шуғулланмоқда.

    «Бизга маълум бўлишича, ушбу компания тезлатгичларга хизмат кўрсатиш бўйича тажрибага эга, аммо бошқа ишлаб чиқарувчилардан. У ҳеч қачон Элеcта тезлатгичлари билан ишламаган, ишлаб чиқарувчи томонидан сертификатланган муҳандисларга эга эмас. Давлат реестри маълумотларига кўра, Medicine Equipment Service МЧЖ Ўзбекистон ҳудудида ионлаштирувчи нурланиш манбалари билан ишлаш учун лицензияга эга бўлган компаниялар рўйхатига киритилмаган. Шу сабабли ушбу компания ишлаб чиқарувчилар маълумотига кўра оригинал бўлмаган ва ишлаб чиқаришда синовдан ўтмаган эҳтиёт қисмларни қандай қилиб етказиб бераётгани тушунарсиз», —  деб таъкидлаган у.

    «Шу ўринда ҳақли савол туғилади — бундай ускуна билан ишлашда тажрибага эга бўлмаган компанияга мамлакатдаги саратон касаллари учун ягона бўлган замонавий тезлатгични таъмирлашга ким рухсат берди? Худо кўрсатмасин, бирор нарса юз берса, ким жавоб беради?», — дея якунлаган хабарни «Podrobno.uz».

    Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг февралида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалининг бир гуруҳ ходимлари муассасада юз бераётган салбий ҳолатларга қонуний баҳо беришни сўраб, Президентга мурожаат йўллагани тасвирланган видео кенг баҳс-мунозарага сабаб бўлганди. Видеомурожаатда марказнинг Тошкент шаҳар филиали директори бошчилигидаги бир гуруҳ шахслар томонидан коррупция ҳаракатлари очиқдан очиқ кучайиб кетгани, марказ директори ўзининг қўл остидаги ишончли шахслар орқали беморлар ва уларнинг қариндошларидан касалликни тузатиш баҳонасида турли йўллар ва воситалар билан пул талаб қилиш йўлига ўтгани айтилган.

    2021 йил 2 февралида Чилонзор тумани прокуратураси томонидан ушбу марказ мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган, ушбу жиноят иши тергови Бош прокуратура томонидан назоратга олинганди.

    16.03.2021, 22:29   Изоҳ (0)   32359
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда фуқарони «аёллар дафтари»га киритиш учун 500 доллар талаб қилган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилди

    16.03.2021, 21:59

    Адлия вазирлиги жамоат жойларида тиббий ниқобсиз юрганлик учун жарима борлигини эслатиб ўтди

    16.03.2021, 21:47

    Шуҳрат Абдураҳмонов: «Тўрт йил аввал Ўзбекистон ва Қирғизистон бир-бирига ёпиқ мамлакатлар эди»

    16.03.2021, 21:12

    «Ўзбекистон биздан 40—50 йилга олдинга ўтиб кетган» — Садир Жапаров

    16.03.2021, 20:46

    Андижон давлат университетининг 6 нафар ходимида коронавирус аниқлангани маълум бўлди

    16.03.2021, 20:42

    Шавкат Мирзиёев «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди

    16.03.2021, 20:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.