Америка мусиқа мукофоти − «Гремми» лауреатлари эълон қилинди.
Йилнинг энг яхши таронаси Билли Айлишнинг «Everything I Wanted», энг яхши альбоми эса – Тэйлор Свифтнинг «Folklore» тўплами деб топилди. Қозоғистонлик дижей Иманбек Зейкенов «Roses» треки ремикси учун мазкур мукофотга сазовор бўлди.
Лос-Анжелесда АҚШ Миллий санъат ва фанлар академиясининг 63-«Гремми» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир онлайн олиб борилди.
«Йил таронаси» номинациясида Билли Айлиш «Everything I Wanted» таронаси билан ғолиб бўлди. Шунингдек, ижрочининг Жеймс Бонд ҳақидаги «Ўлишнинг вақти эмас» фильми учун куйлаган «Nо Time tо Die» ижроси «Энг яхши саундтрек» номинациясида мукофотга лойиқ деб топилди.
Тэйлор Свифт «Folklore» тўплами билан «Йил альбоми» номинацияси бўйича «Гремми»ни қўлга киритди. «Йил қўшиғи» номинациясида афроамерикалик Жорж Флойд хотирасига бағишланган «I Cаn’t Breathe» композицияси муаллифи − хонанда H.E.R. ғолиб бўлди.
Қозоғистонлик 20 ёшли дижей – Иманбек Зейкенов америкалик рэпер Saint Jhn’нинг «Roses» композицияси ремикси учун «Гремми» ғолиби бўлди. У мукофотни қўлга киритган илк қозоғистонлик бўлиб, унинг версиясидаги трек 20 ҳафтадан кўпроқ кетма-кет Billboard Hot 100’нинг энг яхши ўнталигига кирган. Иманбек аслида профессионал мусиқачи эмас. Маълум бўлишича, у мусиқа билан шуғулланишдан аввал Павлодар вилоятида темир йўл ходими бўлиб ишлаган.
Фото: «err.eе»
«Гремми-2021» лауреатлари
- Йил таронаси – «Everything I Wanted» (Билли Айлиш);
- Йил қўшиғи – «I Can’t Breathe” (H.E.R.);
- Йил альбоми – «Folklore» (Тэйлор Свифт);
- Энг яхши янги ижрочи – Megan Thee Stallion;
- Энг яхши яккахон поп-ижрочи – «Watermelon Sugar» (Harry Styles)
- Энг яхши поп-дуэт ёки гуруҳ ижроси – «Rain On Me» (Леди Гага, Ариана Гранде);
- Энг яхши анъанавий вокал альбом – «American Standart» (Жеймс Тэйлор);
- Энг яхши поп-вокал альбом – «Future Nostalgia» (Дуа Липа);
- Энг яхши рақс таронаси – «10%» (Kaytranada, Kali Uchis);
- Энг яхши рақс/электрон альбом – «Bubba» (Kaytranada);
- Энг яхши замонавий чолғу альбоми – «Live At The Royal Albert Hall» (Snarky Puppy);
- Энг яхши рок-ижро – «Shameika» (Fiona Apple);
- Энг яхши метал-ижро – «Bum-Rush» (Body Count);
- Энг яхши рок-қўшиқ – «Stay High» (Бриттани Говард);
- Энг яхши рок-альбом – «The New Abnormal» (The Strokes);
- Энг яхши альтернатив альбом – «Fetch The Bolt Cutters» (Fiona Apple);
- Энг яхши R&B-қўшиқ – «Black Параде» (Бейонсе);
- Энг яхши анъанавий R&B ижрочи – «Anything For You» (Ledisi);
- Энг яхши R&B-альбом – «Bigger Love» (John Legend);
- Энг яхши реп ижрочи – «Lockdown» (Аnderson. Paak);
- Энг яхши реп/қўшиқ бўйича ҳамкорлик – «Savage» (Megan Thee Stallion, Бейонсе);
- Энг яхши реп – «Savage» (Megan Thee Stallion, Бейонсе);
- Энг яхши реп-альбом – «King’s Disease» (Nas);
- Энг яхши кантри-қўшиқ – «Crowded Table» (The Highwomen);
- Энг яхши кантри-альбом – «Wilcard» (Миранда Ламберт).
Изоҳ (0)