• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Ирода Носирова, Шаҳзода Муҳаммедова, Феруза Норматова ва Жайрона актрисаларга бўладиган ножўя таклифлар ҳақида сўзлаб берди (видео)

    Ўзбек кино оламида фаолият юритаётган бир қанча актрисалар уларга нисбатан қандай ножўя таклифлар бўлгани ҳақида гапириб беришди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Ўртоғим йиғлаб чиққан, таклифлар бўлган»

    Актрисани кастингга чақиришади, кирасиз, бошида ижодий савол-жавоб бўлади. Кейин мақсадга ўтиб, «Бир роль бор, бу сени кашф қиладиган роль», деб шу даражада гапириб беришадики, сиз у ролда яшай бошлайсиз. «Фақат бу ролни ўйнаш учун пулинг борми?» дейишади. Аввал продюсерларни реклама қилиб кўришади, у деб, бу деб охири мақсадга ўтиб, «Қизлигингга тегмайман, мен билан юрсанг бўлди», деган таклифни беришади. Бир нечта ўртоғимни ўзим кастингга олиб борганман. Аҳмоқ бўлган эканман. Кейин ўртоғим уларнинг олдидан йиғлаб чиқиб, «Агар санъат шу бўладиган бўлса, тупурдим», деб кетишган. У ўртоғим мен ҳақимда нима деб ўйлаган экан, деб ҳозиргача ўйлайман. Худога шукр, бунақа ножўя таклифлардан қутулганман.

    Жайрона, актриса

    «Шундай йўллар билан чиққандан кўра, актриса бўлмаганим маъқул».

    Санъатга кириб келган вақтларимда ножўя таклифлар бўлган. Ҳозир бирортасини ҳадди сиғмайди, ҳадди сиғадигани бўлса ёзиб, керак бўлса, менга ёзганларигача интернетга чиқариб юбораман. Шунақа мазмунда гапириб турган вақтда диктофонга ёзиб олиб бўлса ҳам тарқатаман. Аллоҳимга беҳисоб шукр, ҳозир ҳеч кимнинг ҳадди сиғмайди бунга.

    Санъатга энди кириб келган вақтларимда шундай таклифлар бўлган. Мен нима учун етти йиллаб ўқиб, ҳар бир образ устида ишлаб, талабаликнинг қийинчиликларини кўриб, бир кунда учталаб автобусларда юриб, шунақа йўллар билан актриса бўлиб чиқаманми? Шундай йўллар билан чиққандан кўра, ҳеч қачон актриса бўлмас эдим.

    Феруза Норматова, актриса

    «Шу билан кинодан кўнглим совиб кетди».

    У вақтларда фильмларнинг илк тақдимоти, яъни премьералар жуда ҳам дабдабали бўларди. Премьераларнинг бирида олдимга ўша вақтдаги кино раҳбарларидан бири келиб, «Иродахон, сизнинг мухлисингизман, сиз кўпроқ фильмларда чиқишингиз керак. Сизга ёрдам бераман, шу соҳада фалон креслода ўтираман», деди.

    Эртаси кундан менга режиссёрлар телефон қилиб, «Расмларингизни олиб, синовларга келинг», дейишди. Фотосиновларга бориб, ҳаттоки ўтдим ҳам. Бир-икки кундан сўнг, ҳалиги одам кечқурун телефон қилиб, «Бир жойга келиб кетинг, Иродахон», деди. Нимагалигини сўрасам, «Сизни акаларим билан таништираман», деди. У одам улар билан гаров ўйнаган экан. Бормайман, деб қатъий айтганимдан сўнг, сенсирашга ўтиб, «Сен эртага кинода роль ижро этишингни ўйлаб кўргин, кинонинг остонасидан қадам босмайсан», деди. «Қўлингизда осмон бўлса, ташлаб юборинг», дедим. Қўлида кино бор экан, ташлаб юборди.

    Эртаси куни фотосиновларидан ўтган режиссёрлар телефон қилиб, «Сизни бизга таклиф қилган одам запрет қилди, нима бўлди ўзи, тинчликми?», деб сўрашди. «Ҳаммаси жойида, запретлар мени қўрқитмайди», дедим.

    Хуллас, вақтлар ўтиб у одамнинг ўзи ҳам раҳбарликдан кетди. Ундан кейин бир-иккита фильмларда суратга ҳам тушдим. Ўша вақтларда бир режиссёр мени янги бир лойиҳасига таклиф қилди. Фильм сценарийси айнан мен учун ёзилган эди. Ҳаммаси тайёр бўлиб, ролга киришиб, кийимлар тикилганидан сўнг «Ирода, бир ҳомий бор, у шу фильмга пул тикмоқчи, ҳаттоки тиккан пулини ҳам қайтариб олмас экан. Фақат у хоҳлаган қизни бош ролда ўйнатишим керак экан», деди. Ўзимни шу ролда тасаввур қилиб, шу ролда яшаганман. «Агар сен менинг ёнимда бўлсанг, менга ҳеч нима керак эмас, биз бу нарсаларни биргаликда енгиб ўтамиз», деди, «Шарт эмас, раҳмат, йўлингизда давом этинг», деб кетдим.

    Шу билан кинодан кўнглим совиб кетди. Бу ҳамма режиссёрларга тегишли эмас. Мен ижодини ҳам, ўзини ҳам ҳурмат қилган режиссёрлар жуда ҳам кўп. Кетма-кет бўлган шунақа ҳолатлар кўнглимнинг совишига сабаб бўлди. Кейин кинодан ҳам узоқлашишга мажбур бўлдим.

    Ирода Носирова, журналист, актриса, хонанда

    «Ўзимга мустаҳкам бўлганман, ликиллаб кетмаганман»

    Ҳеч қачон ножўя таклифлар бўлмаган. Онам билан юрганим учун, балки, ножўя таклиф қилишга қўрқишгандир. Сал эркаксифатроқ характерим бор, ўғил болага ўхшаган қизман, демоқчимасман. Қайсидир томондан чўрткесарлигим бор эди. Ўзимни ўзим ҳимоя қилиб кета олган қизман. Кимдир менга «Яхши қиз, танишсак бўладими?», деса, «вай» деб ликиллаб кетмаганман. Ўзимга мустаҳкам бўлганман. Онангиз, отангиз қўриқлаб юрса ҳам аёл киши ўзи хоҳласа, ким биландир юриб қўйиши мумкин. Ҳаммаси характерга, тарбияга боғлиқ.

    Шаҳзода Муҳаммедова, актриса, дизайнер, бошловчи

    15.03.2021, 13:56   Изоҳ (0)   164446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мэттью Макконахи Техас штати губернаторлигига сайланиш ҳақида ўйланмоқда

    15.03.2021, 10:59

    Netflix Дев Пателнинг режиссёр сифатидаги илк фильми — «Маймун одам»ни 30 млн долларга сотиб олди

    14.03.2021, 15:57

    Энг ёмонлар учун мукофот: «Олтин малина»нинг 2021 йилги номинантлари эълон қилинди

    14.03.2021, 13:55

    «Уддалаб бўлмас топшириқ-7»га яна бешта янги актёр келиб қўшилди

    13.03.2021, 15:59

    Машҳур образларни яратишда ҳаётини хавф остига қўйган актёрлар (фото)

    12.03.2021, 19:59

    Наре ва Гедизсиз қолган «Элчининг қизи» сериали рейтинги тушиб кетмоқда

    12.03.2021, 14:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50

    Титанлар, ўлим илоҳлари ва алкимё ҳақида: энг машҳур япон анимелари

    Кино | 2 август, 17:35

    “Одам IMEI қонуни”. Жамоатчилик фаоллари хориждан қайтганларни ОИВ тестдан мажбурий ўтказишга оид янги қонунга қандай муносабатда?

    Ўзбекистон | 2 август, 17:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.