Голливуднинг таниқли актёри Мэттью Макконахи ўзи туғилган Техас штати губернаторлигига номзодини қўйиш имкониятини «жиддий кўриб чиқмоқда», деб хабар беради Esquire.
«Раҳбарлик ролим қандай? Мен чиндан ҳам нимадир ўргатиш ва бўлишишга қодирман деб ўйлайман. Ҳаётимнинг кейинги бобида қайси тоифадан ўрин оламан?», — дея Макконахидан иқтибос келтиради Deadline.
Агарда актёр чиндан ҳам Техас губернаторлигига номзодини қўйса, у штатнинг амалдаги раҳбари — қайта сайланиш ниятида бўлган республикачи Грег Эббот билан курашиши керак бўлади.
«Оскар» мукофоти соҳиби бунга қадар ҳам губернатор бўлиши борасидаги ниятини маълум қилган. Ноябрь ойида Макконахи агарда Техас аҳолиси хоҳласа бу каби имкониятни ростдан кўриб чиқиши мумкинлигини айтганди. Шу билан бирга, у сиёсатни «синган бизнес» деб атаган ва «ўз тақдирининг ўзгариш» вақтини кутаётганини таъкидлаган.
The Guardian’нинг таъкидлашича, актёрнинг сиёсий мансублиги ҳозиргача номаълум. Макконахи одатда ўткир сиёсий мавзуларга эҳтиёт бўлиб изоҳ бергани сабаб, ижтимоий тармоқларда унинг республикачилар ёки демократлар томонидан сайланиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мэттью Макконахи 2019 йилда мактабни битирганидан сўнг орадан 31 йил ўтиб шаҳодатнома олганди.
Изоҳ (0)