Енгил вазн тоифасида ҳаракат қилувчи UFC жангчиси Тони Фергюсон (25-5) кейинги жангини Бенеил Дариушга (20-4-1) қарши ўтказади, дея хабар қилмоқда MMAJunkie.
Жанг 15 май куни (Тошкент вақти билан 16 майда) АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган UFC 262 мусобақасида бўлиб ўтади.
Келиб чиқиши эронлик бўлган Дариуш кетма-кет олтита жангдан буён ғалаба қозонмоқда. Фергюсон эса сўнгги икки жангини мағлубият билан якунлаган.
Фергюсон енгил дивизион рейтингида 5-ўринда қайд этилган, Бенеил эса 9-поғонадан жой олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)