Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 27-тури доирасида «Элче»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 20 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Марсело, Даниэль Карвахаль ва ҳужумчи жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Серхио Рамос ва Эден Азар узоқ муддатли жароҳатдан кейин сафга қайтган.
«Реал» ва «Элче» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 13 март куни соат 20:15 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Серхио Рамос, Рафаэл Варан, Начо, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;
Ҳужумчилар: Эден Азар, Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс, Уго Дуро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)