АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар бир нечта йўналишларда Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиради. Бу ҳақда Давлат департаменти раҳбарининг АҚШ Конгресси Вакиллар палатасининг Ташқи алоқалар қўмитасида бўлиб ўтган мажлисдагида нутқида айтилди, деб хабар бермоқда «Korrespondent.net».
Блинкенга кўра, хавфсизлик ва иқтисодий соҳаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, демократик ва коррупцияга қарши кураш институтлари учун Киевга қўшимча ёрдам кўрсатилади.
«Биз Украинани қатъий қўллаб-қувватлаймиз, хавфсизлик ва иқтисодиёт соҳасида ва мамлакатда демократияни мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларини ривожлантириши учун ушбу ёрдамни кучайтириш ниятидамиз», — деб таъкидлади давлат котиби.
Шунингдек, у Украинанинг ташқи тажовузларга қарши туриши ва шу билан бирга, коррупция каби ички муаммоларни ҳал қилиши кераклигини тушунтирди.
Маълумот учун, АҚШ Украинага 125 миллион долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратиши режалаштирган эди. Янги пакет Украинага «ҳудудий яхлитликни сақлашга, шунингдек, ўз чегараларини ҳимоя қилишни таъминлашга» ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилган. Ажратилган маблағ «НАТО билан ўзаро ҳамкорликни» яхшилашга ҳам сарфланади.
Ниҳоят, Блинкен яна бир бор АҚШнинг Қрим аннексиясини тан олмаслигини ва «Донбассдаги Россия агрессияси»га қарши эканини таъкидлади.
Аввалроқ АҚШ Россияга Қрим сабаб киритилган санкциялар муддатини бир йилга узайтириб, Навальний туфайли санкцияларнинг иккинчи раунди ҳақида огоҳлантирган эди.
Изоҳ (0)