Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғизистон президенти Садир Жапаров давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Кўксарой қароргоҳида олий даражадаги Ўзбекистон–Қирғизистон саммитининг асосий тадбирлари бошланди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Олий мартабали меҳмонни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Дастлаб давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари ўтди. Учрашув чоғида Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровни самимий қутлади.
Бундан аввал Тошкентга етиб келган Қирғизистон президенти Садир Жапаровни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олгани ҳамда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Тошкентда Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)