• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12760.21
    • RUB160.08
    • EUR14704.87
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл Опра Уинфрига икки соатлик интервью берди. Меган расизм ва суицид ўйлари, Гарри отаси билан низо ҳақида гапирди

    Британия шаҳзодаси Гарри ва унинг рафиқаси Меган Марклнинг америкалик телебошловчи Опра Уинфри билан интервьюси бўлиб ўтди. Икки соатлик суҳбат 7 март куни Америка вақти билан соат 20:00 да CBS телеканалида намойиш этилди. 8 март куни оқшомда уни Британиянинг ITV канали намойиш этади. Мазкур интервьюга қадар эр-хотиннинг қироллик ваколатларидан кечиб, ўз кунини ўзи кўришни бошлаганига бир йил бўлди, деб ёзмоқда «РБК».

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг Опра Уинфри билан интервьюсидан лавҳа.

    Шаҳзода Гарри ва Меган Марклнинг Опра Уинфри билан интервьюсидан лавҳа.
    Фото: Reuters

    Меган Маркл ва шаҳзода Гарри билан бўлган интервью эфирга чиқарилишидан бир неча соат олдин The Times нашри манбаларига асосланиб Букингем саройи томонидан ушбу интервьюга қирол оиласига нисбатан «уруш эълон қилиш» сифатида қаралишини ёзди. «Реакция кимнинг танқид қилинишига боғлиқ бўлади — қирол оиласими ёки муайян шахслар?», —  деган газета манбаси. Газетанинг ёзишича, қирол оиласи «каттароқ муаммоларга эътибор қаратиши сабабли» Елизавета II интервьюни томоша қилмайди. Герцогинянинг ўзи «ортиқ қўрқувда яшамаслиги»ни айтган: «Қандай қилиб улар биздан жим юришимизни кутишини тушунмайман».

    Хуфиёна ўтказилган тўй

    Меган Маркл ҳамманинг кўз ўнгида ўтказилган тўй маросимидан уч кун олдин шаҳзода Гаррига хуфиёна турмушга чиққан эди. Расмий маросим 2018 йил 18 май куни Виндзор қасридаги Авлиё Георгий ибодатхонасида Кентербери архиепископи Жастин Уэлби бошчилигида бўлиб ўтган. Тўй маросимига 1,2 мингдан ортиқ жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф қилинган.

    Марклнинг сўзларига кўра, хуфиёна маросимда жуфтликнинг оила аъзолари қатнашмаган, фақат Кентербери архиепископи (Буюк Британиядаги Англия черковининг маънавий раҳбари) бўлган. «Биз орамиздаги ришталарни никоҳ билан боғлашни хоҳлагандик», — деб изоҳлаган Сассекс герцогиняси.

    Қироллик оиласининг Марклга совуқ муносабати сабаб унда ўз жонига қасд қилиш фикри пайдо бўла бошлагани ҳақида

    Марклнинг сўзларига кўра, тўйдан кейин қирол оиласи уни омма олдида тилини тийиб юришга мажбур қилган. Ўз ихтиёри билан сукут сақлаганми ёки бу эрининг қариндошлари томонидан қилинган босимми, деган саволга, герцогиня «иккинчиси» деб жавоб берди.

    Эр-хотин қироллик ваколатидан воз кечишга қарор қилишидан олдин Маркл ўз жонига қасд қилиш ҳақида кўп ўйлаган: «Мен шунчаки ортиқ яшашни хоҳламасдим. Бу менда такрор-такрор кечаётган жуда аниқ, чинакам ва қўрқинчли фикр эди». Марклнинг сўзларига кўра, у буни эрига айтишдан уялган, аммо «агар эрига айтмаса, у бу иш амалга ошиши»ни тушунган.

    Шу билан бирга, герцогинянинг таъкидлашича, қирол оиласи аъзолари «ушбу муассасани бошқарадиган кишилар»дан фарқ қилади. Маркл Елизавета II билан яхши муносабатда бўлган.

    «Қироллик оиласи жуфтликнинг туғилажак фарзандининг териси рангидан хавотирланган»

    Маркл биринчи ўғли Арчига ҳомиладор бўлганида, қирол оиласининг баъзи аъзолари ҳали туғилмаган боланинг «териси қанчалик даражада қора» бўлишидан хавотирланган. Сассекс герцогиняси уларнинг исмларини тилга олмади. Маркл акс ҳолда, ўзларига «жиддий хавф» орттиришини ва бу ҳақда унга эри айтганини қўшимча қилди. Шаҳзода Гарри ҳам тафсилотларни ошкор қилмади ва ўша ҳолатнинг ўзи уни «шок»ка туширганини таъкидлади. Маркл, шунингдек, анъанага зид равишда ўғлига шаҳзода унвони берилмагани, шунинг учун у қироллик ҳимоясига олинмаганини, шахсий тан соқчига эга бўлмаганини айтди.

    Шаҳзода Гарри ва Меган ўғли Арчини қироличага кўрсатмоқда

    Шаҳзода Гарри ва Меган ўғли Арчини қироличага кўрсатмоқда
    Фото: AP Photo

    Эр-хотиннинг ёзда туғиладиган иккинчи фарзанди қиз бўлиши кутилмоқда. «Фарзанд нечта бўлмасин, хоҳ битта, хоҳ иккита — бу жуда зўр. Бизнинг ўғлимиз бор, ҳадемай қизимиз ҳам бўлади, бундан ортиқ яна нимани хоҳлаш мумкин?», — деган шаҳзода Гарри.

    Жуфтликнинг қироллик ваколатларидан воз кечиш ҳақидаги қарорига қироллик оиласининг муносабати

    Гаррининг отаси, Британия тахтининг валиаҳди, шаҳзода Чарльз маълум вақт давомида ўғли билан гаплашишни ва унинг қўнғироқларига жавоб беришни тўхтатган. «Канадада яшаган пайтимиз бувим билан уч марта суҳбатлашдим, отам эса қўнғироқларимга жавоб беришни тўхтатмасидан олдин мен билан буларнинг ҳаммасини (қироллик ваколатларидан воз кечиш тўғрисидаги қарорни) ёзма равишда баён қилишимни сўраб, икки марта қўнғироқлашган», — деди герцог.

    Гарри «масалани ўз қўлига олди», деган фикр билан Шаҳзода Чарльз ўғли билан алоқаларни тўхтатган. «Мен оилам учун шундай қилишим керак эди. Бундай қарор жуда қайғули, аммо руҳий саломатлигим учун, хотиним ва Арчи учун нимадир қилишим керак эди», — дейди шаҳзода. Гаррининг сўзларига кўра, ҳозир у отаси билан алоқаларни қайта тиклаган, аммо ўзаро муносабатларда «яхшилаш керак бўлган жиҳатлар бор».

    Гаррининг қироллик оиласи билан муносабатлари ҳақида

    Сассекс герцогининг сўзларига кўра, у отасини яхши кўради, лекин Чарльзнинг муносабати ва у билан ўзаро алоқалардаги муаммолардан ҳафсаласи пир бўлган: «Мен қаттиқ хафа бўлдим, чунки у ҳам қачонлардир шу вазиятни бошдан кечирганди-ку. У оғриқнинг нималигини билади... Кўплаб нохуш воқеалар содир бўлди». Гарри катта акаси, Кембриж герцоги Уильям ҳақида гапирар экан, улар «дўзахдан бирга ўтгани»ни айтди: «Тажрибамиз бир хил, лекин йўлларимиз бошқа-бошқа».

    Фото: EPA

    Гаррининг таъкидлашича, у бувиси Елизавета II билан «чиндан ҳам яхши муносабатда» ва бувиси унинг қарорларини ҳурмат қилади. Унга кўра, сўнгги олти ой ичида у қиролича билан «олдинги бир неча йилларга қараганда» кўпроқ мулоқот қилган.

    Аввалроқ Британия қироллик оиласининг хизматчилари шаҳзода Гаррининг рафиқаси Меган Марклни тазйиқ ўтказиш ва таҳқирлашда айблаган эди. Унга жавобан Маркл бундай «ҳужум»дан «хафа бўлганини» маълум қилган.

    Мавзуга доир: Шаҳзода Гарри ҳарбий унвонларидан маҳрум қилинади. У ва унинг рафиқаси Меган Маркл Британия қироллик оиласига қайтмаслигини маълум қилди

    08.03.2021, 23:15   Изоҳ (0)   41830
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Францияда вертолёт ҳалокати оқибатида миллиардер ва сиёсатчи Оливье Дассо ҳалок бўлди

    08.03.2021, 19:32

    NYT: АҚШ Россияга қарши бир қатор киберҳужумлар тайёрламоқда

    08.03.2021, 15:13

    Bloomberg: Эмлаш суръатларининг сустлиги Евроиттифоққа 100 млрд евро зарар келтириши мумкин

    08.03.2021, 14:27

    Экваториал Гвинеядаги базада юз берган портлашлар оқибатида 20 киши ҳалок бўлиб, 400 дан зиёд одам жароҳатланди (видео)

    08.03.2021, 13:31

    NYT: АҚШ Афғонистонга толиблар билан бирга ҳукумат тузиш режасини таклиф қилди

    08.03.2021, 12:50

    Швейцарияда жамоат жойларида паранжи ва ниқоб тақиш тақиқланади

    08.03.2021, 11:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда кўприк қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди

    Дунё | 16 июн, 10:15

    “Ўзи билиб жойини бўшатиб қўйсин” — Шавкат Мирзиёев суюлтирилган газ муаммоси бўйича раҳбарларга сўнгги огоҳлантириш берди

    Ўзбекистон | 16 июн, 10:15

    Кўзойнак танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган 7 та жиҳат

    Лайфстайл | 16 июн, 10:10

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ботафога” илк турда ғалаба қозониб, “ПСЖ” билан гуруҳда етакчилик қилмоқда

    Спорт | 16 июн, 10:00

    “Ҳоким, вазирлар топшириқ кутмасдан, ўзи ташаббус кўрсатиб ишлашга ўтиши шарт” — Шавкат Мирзиёев

    Ўзбекистон | 16 июн, 09:58

    Перуда зилзила оқибатида бир киши ҳалок бўлди, беш киши жароҳатланди

    Дунё | 16 июн, 09:53

    “7-бўлмадаги мўжиза”: Жанубий Кореянинг оила даврасида томоша қилишга мўлжалланган ажойиб фильмлари

    Кино | 16 июн, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.