«Барселона» футбол клубида 7 март куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди.
Унга кўра, Хоан Лапорта клубнинг янги президенти этиб сайланди. 58 ёшли функционер сайловда 54,28% овоз тўплади. У Виктор Фонт (29,29%) ва Тони Фрейшани (8,58%) ортда қолдирди.
Лапорта тўртинчи марта «Барселона» президентлиги сайловларида қатнашди. 2003 йилда у сайловларда ютиб чиққан, 2006 йилда бошқа номзодлар бўлмагани учун қайта сайланганди. 2015 йилда эса Хосеп Бартомеуга ютқазиб қўйганди.
Лапорта 2003—2010 йиллар мобайнида «Барселона»га раҳбарлик қилган. Бу вақт давомида клуб тўрт марта Ла Лигада ва икки бор Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқди. Бу вақт оралиғида жамоа умумий миқдорда 12 та совринга эга чиққанди. 2009 йилда «Барселона» тўққизта совринга эга чиқиб, жаҳон рекордини ўрнатганди.
Бартомеу 2020 йилнинг октябрида муддатидан аввал истеъфо бергач, «Барселона» президентлиги лавозими бўшаб қолганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)